UZ

Сўнгги янгиликлар

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  38 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

“Сукунат”. ЎФА мутасаддиларига мурожаат Янгиликлар

“Сукунат”. ЎФА мутасаддиларига мурожаат

Ўзбек футболининг тақдири учун муҳим саналган кунлар сукунат остида ўтмоқда.

Хабарингиз бор, 28 ноябрь куни ЎФА матбуот хизмати ташкилот Этика қўмитаси томонидан қабул қилинган 04/2020, 05/2020 – сонли қарорларни эълон қилди — Жасур Мухторов, Аскер Наджафалиев ва Темур Тўхтасинов жазога тортилди (аниқроғи, жазоланганлар орасида фақат шуларнинг номи оммага ошкор қилинди ва урғу “сотилган” ҳакамларга қаратилди).

Ушбу баёнот бизда норизолик ҳиссини уйғотди ва шахсий қарашларимизни мақола шаклида эътиборингизга ҳавола қилдик.

Ўзбек футболининг адолатга аллергияси борми?

Ўша материалнинг охирида Этика қўмитасининг матбуот учун ёпиқлиги қораланган, “Кальчополи” воқеаси мисол сифатида келтирилган эди. Шундан кейин улар билан суҳбат қилиб, позициясини билиб олиш фикри туғилди. Аммо, масъул томон сукут сақлаб келди ва  бу иш ҳозирча уддаланмаган вазифалар рўйхатини бойитиб турадиган бўлди. Шу ўринда ЎФА мутасаддиларига 2 дона савол билан мурожаат қилмоқчимиз.

1.    “Ҳакамларни футболдан четлатиб, буюртмачиларни жаримага тортиш билан чекланган “сирли қўмита” таркиби кимлардан иборат?

Юқорида айтилганидек, ЎФА Этика қўмитасининг таркиби билан қизиқдик. Бундай маълумотни оммага ошкор қилиш ЎФА матбуот хизматининг ваколатлари доирасига кирмас экан. Ташкилот юристи билан боғланиб, жавоб ола билмадик. Қизиқ, фитна назариясида дунёни бошқариши айтиладиган Масонлар махфий ташкилотининг таркиби ҳам ортиқ сир бўлмай қолган даврда Этика қўмитасидагилар шахсини яшириш нега керак экан?

Эҳтимол, уларнинг асосли сабаби бордир. Лекин, шу ҳақда қайсидир расмий ҳужжатда ёзилган бўлиши керак-ку. Балки, шундай ҳужжат ҳам бордир. Бироқ, уни қаердан топамиз? Шу саволга кимдир жавоб бера оладими?

Тўғри, ташкилот расмий сайтида меъёрий ҳужжатлар деган бўлим бор, унда бир қатор ҳужжатларнинг номлари ҳам ёзилган.

 

Шу ҳужжатлардан бирига киришни истасангиз, қуйидаги ҳолатга дуч келасиз.

 

2.    Нега қўмитанинг фаолияти ҳақида маълумотлар етарли эмас?

Шу ўринда биринчи савол ўз-ўзидан кейингиларини келтириб чиқарди. Этика қўмитаси қачон, қандай фаолият юритади? Уларнинг фаолияти нега матбуот орқали ёритилмайди? 

Масалан, ҳакамлар четлатилишини олайлик. ЎФА матбуот хизмати фақат якуний қарорни эълон қилди, воқеалар ривожидан бехабармиз. Билганимиз шу: бир қатор кишилар жазоланган, улардан фақат 3 нафарининг шахси очиқланди. Асосий маълумотлар оммадан яширилмоқда, нега?

Бизга номаълум одамлар бугун катта саҳнада. Мана шу “сирли қўмита” бугун футболимиз келажагини ҳал қиляпти. Ўзбек футболидаги энг катта иллатни фош қилиш, жазолаш борасида амалий ишларни бажариш уларнинг зиммасига юкланган. Бизнингча, мазкур қўмита тўғри фаолият юритиши учун уларнинг устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш керак.  

Ҳеч ким хатолардан кафолатланмаган. Шундай экан, Этика қўмитаси фаолиятида ошкораликка амал қилиниши керак. Агар сизга адолат, шаффофлик керак бўлса, “сирли қўмита” устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш учун шароит яратиб беринг, улар ОАВга очилсин. Бизда ташкилотнинг қарорлари юзасидан саволлар кўпайиб кетди, лекин кимнинг манзилига йўллашни билмаяпмиз. Яна бир карра илтимос қиламиз: парда ортидаги кишилар ОАВ учун очилсин, футбол тақдири тўғри қўлларда эканига ишонч ҳосил қилайлик!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика