UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  6 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27

Ўзбек футболининг адолатга аллергияси борми? Янгиликлар

Ўзбек футболининг адолатга аллергияси борми?

Футбол ишқибозларининг орасида шундай фикр айланиб юради: "Футболдаги “А” ҳарфи “адолат” деганидир”.

Йиллар давомида мухлислар, журналистлар бу ҳақда гапириб келишди, лекин ҳеч кимнинг қўлида биров(лар)ни айблашга асос йўқ эди (энди бор, мазза). Хўш, ҳақиқатан ҳам футболимизнинг адолатга аллергияси борми?

Афтидан шундай экан: 28 ноябрь куни ЎФА матбуот хизмати ташкилот Этика қўмитаси томонидан қабул қилинган 04/2020, 05/2020 - сонли қарорларни эълон қилди — Жасур Мухторов, Аскер Наджафалиев ва Темур Тўхтасинов жазога тортилди (аниқроғи, жазоланганлар орасида фақат шуларнинг номи оммага ошкор қилинди ва урғу “сотилган” ҳакамларга қаратилди). Бу олдинга ташланган катта қадамдек кўринади. Аммо...

Буюртмачилар парда ортида қолмаслиги шарт!

ЎФА баёнотида шундай банд бор: “Шу жумладан, қўмита қарорлари билан мазкур ҳолатларга алоқадор бир нечта ёрдамчи ҳакамлар, назоратчилар ҳамда футбол клублари масъуллари тегишли жарималарга тортилди”.

Бу бир қанча саволларни келтириб чиқарди. Жумладан, ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев шундай ёзди: "Агар ўша ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорлар чиқариш учун келишгани исботланган бўлса, унда ўша ҳакам билан келишиб, "соққасини берган" футбол клуби масъулларига жавобгарлик йўқми?"

Дарҳақиқат, Этика қўмитаси қарор чиқаришда мантиқсизликка йўл қўймаганми?

“Сотилган”лар четлатилди, гап йўқ. Буюртмачилар эса? Йўқ! Баёнотга ишонадиган бўлсак, уларга нисбатан фақат жарима қўлланилган. Масалан, мен шундай ўйлайман: “буюртмачи”лар ҳакамларга нисбатан қаттиқроқ жазоланиши шарт. Улар футбол ичида юраверар экан, бу каби ҳолатлар қайталанаверади (таклифлар айнан талаб бор жойда пайдо бўлади).

Жорий мавсум натижалари қайта кўриб чиқилиши керак!

ЎФА баёнотида айнан қайси ўйинларда коррупцион ҳолатлар аниқлангани тўғрисида маълумот йўқ. Ҳакамлар нечтадан ўйиннинг натижасини ўзгартириб юборгани оммага ошкор қилинмади, аммо уларга нисбатан қўлланилган жазо чораларининг турличалиги ўйинлар сони ҳам бир хил эмаслигидан далолат. Этика қўмитасининг мақсади адолатни таъминлаш бўлса, биринчи навбатда коррупцион ҳолатлар аниқланган баҳсларнинг натижасини бекор қилиши керак. Сабаб шундаки, бу мусобақа жадвалига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин — совриндорлар ёки чемпионатни тарк этадиган клубларнинг ўрин алмаштириш эҳтимоли йўқ эмас.

Хуллас, футбол мухлиси сифатида ЎФА Этика қўмитаси томонидан чиқарилган қарордан қониқмадим. Фикрларимни юқорида келтирдим. Ҳозир эса футбол тарихидаги энг катта жанжаллардан бирига тўхталмоқчиман.

 “Кальчополи”            

2006 йилнинг 22 апрелида Италиянинг "Gazzetta dello Sport" нашрида чоп этилган мақола итальян футболи учун “бомба” бўлди. Ўша воқеа қандай юз берганидан хабарингиз бор-а?

Дастлаб, “Интер”нинг ўша пайтдаги президенти Массимо Моратти қўлидаги далилларни Турин, Рим ва Неаполь судларига юборади, аммо ҳеч қандай натижага эриша билмайди. Шундан кейин у матбуотда катта шов-шув кўтарди ва омма ғазабга минди — мухлислар адолатни тиклаб, айбдорларни жиддий тарзда жазолашни талаб қила бошлади. Италия Футбол Федерацияси содир бўлаётган воқеаларга кўз юма олмади ва терговни бошлади. Тезда коррупциянинг барча тафсилотлари маълум бўлиб борди. Фавқулодда тергов комиссиясидан кейин ИФФ чиқарган қарордан фақат буюртмачи клубларга тегишли қисмини эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман:

"Ювентус" - қуйи лигага (Серия Б) тушиб кетиш, янги мавсумни -9 очко камомад билан бошлаш, ЕЧЛ-06/07 дан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш, Италия чемпионатида қўлга киритилган сўнгги 2 титулдан маҳрум бўлиши керак.

"Милан" - 05/06 йилги мавсум учун 30 очкодан маҳрум қилиш, янги мавсумни -8 очко камомад билан бошлаш, битта уй учрашувини ёпиқ эшиклар ортида ўтказиш.

"Фиорентина" - янги мавсумни -15 очко камомад билан бошлаш, ЕЧЛ-06/07 дан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш.

"Лацио" - янги мавсумни -3 очко камомад билан бошлаш, УЕФА кубогидан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш.

"Режина" - янги мавсумни -11 очко камомад билан бошлаш ва 100,000 евро миқдоридаги жарима.

Тасаввур қиляпсизми, амалдаги чемпион титулдан маҳрум қилиниб, қуйи лигага равона қилинди, клублардан очколар айриб ташланди, ЕЧЛ ва УЕФА кубогидан четлаштирилди! Клубларнинг масъуллари жаримага тортилиш билан бирга, маълум муддатга футболдан четлатилди. Ваҳоланки, Италияда ҳам фақат “сотилган” ҳакамларни кескин жазолаш билан чекланиш имконияти бор эди, аммо адолат қарор топди. Ўшанда тузилган фавқулодда тергов комиссиясининг таркиби барчага ошкор эди ва воқеалар ривожи борасида ОАВдан сир сақланмади. (Мақолага тайёрланиш жараёнида Этика қўмитасининг таркиби билан қизиқдим, ўзимда пайдо бўлган саволларга жавоб ола билсам, эҳтимол, ўқиётганингиз ёзилмасди ҳам. Аммо, афсус...)

ЎФА Этика қўмитаси айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда. Шу ўринда бизга номаълум масъуллардан айби исботланган барчани кескин тарзда жазолашни сўрайман ва талаб қиламан. Ўзбек футболининг эртаси айнан ҳозир қабул қилинадиган қатьий қарорларга боғлиқ.

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика