Станкович "Қўқон-1912"га келди
23 янв 2019 12:57
Янгиликлар
Станкович "Қўқон-1912"га келди
“Қўқон-1912” жамоаси сафига Сербиялик легионер футболчилар келиб қўшилди.
Ҳозирча Қўқонликлар таркибига икки нафар хорижлик ўйинчилар келишди. Булар биз учун таниш бўлган Марко Милич ва ярим ҳимоячи Ненад Станкович.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Марко Милич ўтган мавсум ҳам жамоа сафида тўп сурганди.
Станкович эса кўрикда бўлиб турибди. Ненад Станкович 1992 йил 19 сентябрь куни таваллуд топган.Бўйи 179 см, оғирлиги 70кг, майдонда позицияси ярим ҳимоячи. Охирги жамоаси "ФК Синделик". Ушбу жамоа сафида Сербия Биринчи лигасида 20 та учрашувда майдонга тушган. Умуман олганда, Ненад сўнгги тўрт мавсумни айнан шу клуб сафида ўтказган.
"Қўқон-1912" таркибига шу кунларда яна бир легионер футболчи, бу сафар ҳужумчи келиб қўшилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар