UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  7 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  6 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2

"Спартак"нинг чемпионлигини ўзбек палови билан нишонладим. Леонид Федуннинг интервьюси Янгиликлар

"Спартак"нинг чемпионлигини ўзбек палови билан нишонладим. Леонид Федуннинг интервьюси

Теглар :  Леонид Федун
"Спартак" директорлар кенгаши раиси Леонид Федун "МатчТв" телеканалига интервью берди.

- Олтин медалларни қаерда нишонлашга келишиб олдингиз?

- Аниқ бўлди. 8 июль куни мухлис, ветеран, ҳомий ва санъаткорларни йиғамиз. Байрам уюштирамиз, жамоага олтин медаллар топширилади.

- Яна мухлисларни майдонга чиқариб юборасизми?

- Йўқ, бунақаси такрорланмайди. Аслида авваллари ҳам шундай нишонланар эди. Сўнгги маротаба 1992 йилда бу содир бўлган. Шундан сўнг ғалабалар бироз хотиржамроқ нишонлана бошланди, мухлислар майдонга югуриб чиқишмади. Бу сафар ҳаммаси чиройлироқ бўлди. Байрам фақат стадионда бўлиб, шаҳарда ўтмаганидан хурсандмиз.

- Иван Ургантнинг эфирида чемпионлик ҳақида теннис ва душдан кейин билганингизни айтдингиз. Қандай нишонладингиз? Жамоа эмас - шахсан сиз.

- Оилавий йиғилиш бўлди. Ўғлим ва унинг дўстлари келишди, ўзбек ошини олиб келишди. Бироз вино ҳам ичдик.

- "Спартак" ҳимоясида ротация бўлди: Исаурральде, Серхио Родригес, Фати, Сухи, Пареха, Жоао Карлос, Бризгалов... Бунинг бошқа томони - бир-бирини тушунмаслик.

- Бу савол бош мураббийга. Аммо ротация муҳим.


- РФПЛ тижоратлаштирилишидан мамнунмисиз?

- Кўп ўйинлар Премьер-лиганинг даражасига мос келмаганидан сўнг, қандай қилиб бундан мамнун бўлишим мумкин? Маркетинг - маҳсулот сифатига боғлиқ. Футболни ривожлантириш стратегиясидагида ёзилганидек рус футболининг машҳурлиги ва даражасини кўтариш керак. Бунинг учун миллий жамоанинг муваффақияти керак. Бунга эса - клубда ўстириладиган сифатли футболчилар лозим. Буларнинг барчаси маълум бир шароитда бирлашиши мумкин. Жаҳон чемпионати ва Конфедерациялар Кубоги бунга туртки бўлади деган умиддаман.

- "Спартак" лига йиғилишида қандай ўзгаришларни таклиф қилди?

- Ҳеч қандай.

- Ҳамма нарса сизни қониқтирадими?

- Клуб ички муаммолари билан банд эдик. "Стратегия-2030" конференциясида таклиф билдирганман.

- Айнан қандай?

- Бу муҳимми?

- Агар нимадир қониқтирмаса, клубнинг нияти - вазиятга таъсир кўрсатиш.

- Унга шундай таъсир кўрсатамиз: "Мен каби бажар". Ўзимизнинг намунамизда ишонтирамиз: Россия футболи машҳур бўлиши мумкин. "Спартак"нинг мухлислари сони ортмоқда. Ҳар бир учрашувда етарлича пул ишлаб оляпмиз, аммо ўртача даражадаги РФПЛ жамоасидек. Маркетинг лойиҳаларини ишга туширяпмиз, ҳомийларни жалб қилмоқдамиз ва булар "Спартак"ни севувчи, унинг брендини тушунадиганлар. Савол беришга ҳаққимиз борми: Нега қолганлар бундай қилишмаяпти?

- Тўғрисини айтинг: Хусусий клуб сифатида, давлат жамоалари билан рақобатдан чарчамадингизми?

- Аммо мен ғалабага эришдим-ку!

- "Тушино-2018" лойиҳаси қачон тўлиқф ишга тушади? Қачон пуллар дарё каби оқиб келади?

- Дарёдек оқмайди: Лойиҳа ҳозир барқарорликка яқинлашмоқда. Рубль девалвациясидан сўнг, афсуски, даромадлар тушиб кетди. Фақат валютага боғлиқ бўлган футболчиларнинг маоши ошди. Меҳмонхона, концерт зали, Тушинодаги бошқа инфратузилмалар қурилади. Тез орада клуб базасини топширамиз. Лойиҳа 2027 йилгача мўлжалланган.

- Базани тадбир сифатида очасизлармиз?

- Поезд бироз ўтиб кетди: У ҳозир Конфедерациялар Кубогида ишлатилади.

- Айни дамда "Спартак" футболчиларига трансфер таклифлари борми?

- Харидлар борасида ғоялар бор, аммо уларга изоҳ бермайман. Каррера ўз интервьюсида 3-4 позицияни кучайтириш кераклигини айтган. "Спартак" футболчиларига таклифлар бўлмади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика