UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  1 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  1 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  3 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  9 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  10 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  3 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0

«Сўғдиёна»га дарҳол автобус керак Янгиликлар

«Сўғдиёна»га дарҳол автобус керак

Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол клуби айни пайтда қийин дамларни бошдан кечирмоқда.
Қийинчилик биринчи навбатда молиявий муаммоларга бориб тақалади. Аввало раҳбарият ўтган йилги қарзлардан батамом қутулгани йўқ.
Қолаверса, жамоада дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббий йўқлиги учун молдовалик посбон Александр Меленчук дарвозани қўриқлаш билан бирга бошқа шерикларини ҳам шуғуллантиряпти.

“Сўғдиёна” мураббийлар штабида Даврон Файзиевга акаси Диёр Файзиев билан катта мураббий Руслан Аҳмедов ёрдам бериб келаётгани маълум. Жамоада ҳатто жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳам йўқ экан.

Биринчи навбатда клуб раҳбарияти ва мутасаддилар автобус масаласини ҳал қилиб бермаса бўлмайди. Чунки яқинда атиги икки кунга Тошкентга келиб кетган жамоа автобус масаласини зўрға ҳал этди.

Аввалига биз суратдаги автобусни кўриб, “Сўғдиёна” ҳам ўз автоуловига эга бўлибди-да дея хурсанд бўлгандик. Аммо кейин маълум бўлишича, ушбу автобус шаҳар ичида йўналишли қатнайдиган транспорт воситаси бўлиб, клуб уни 1 миллион сўм эвазига ижарага олибди.

Шу ойнинг охирида жиззахликлар ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун яна пойтахтга келишади. Хўш, “Сўғдиёна” раҳбарияти транспорт масаласини қандай ҳал этади? Жамоа яна шу автобусни ижарага оладими ёки ҳомийлар бошқа бирорта йўлни ўйлаб топишадими? Буни шу ҳафта охирларида билиб оламиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика