"Сўғдиёна" - "Металлург" ўйини Янгиерда бўлади
14 апр 2015 15:44
Янгиликлар
"Сўғдиёна" - "Металлург" ўйини Янгиерда бўлади
Хабарингиз бор, шу ҳафта Олий Лигада 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Тур ўйинлари доирасида бўлиб ўтадиган "Сўғдиёна" ҳамда "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйин кутилганидек Жиззахда эмас, Янгиерда бўлиб ўтади. Сал аввалроқ, ушбу ўйин Жиззахдаги янги стадионда бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, "Сўғдиёна" клуби расмий твиттерининг хабар қилишича, ўйин Янгиер шаҳридаги "Янгиер" стадионида бўлади. Баҳс 18 апрель куни соат 17:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" "Локомотив"га қарши ўйинни ҳам шу стадионда ўтказганди.
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар