UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  0 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  11 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  23 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4

“Сўғдиёна” матбуот котибаси Дилдора Холбоеванинг тахмини тўғри чиқди Янгиликлар

“Сўғдиёна” матбуот котибаси Дилдора Холбоеванинг тахмини тўғри чиқди

Маълумки, кеча 2018 йилги супер лига ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси матбуот хизмати вакили ҳам иштирок этди. Маросим якунига етгач, Дилдора Холбоева ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

-  Қуръа ташлаш маросими жуда ажойиб тарзда ташкил этилгани алоҳида таъкидлаш лозим. Мухлислар ҳам бевосита тўғридан-тўғри  эфирда кузатиб боргани эътиборга моликдир. Илгари бундай бўлмаганди. Ҳар доимгидек оддий йиғилиш эмас Европа ва Осиё чемпионатларига қуръа ташлаш маросими сингари аъло даражада ташкил этилгани мени жуда хурсанд қилди.

-  Албатта, “Сўғдиёна” жамоасининг супер лига 2018 да иштирок этиши ва кучлилар қаторида эканлигидан хурсандмиз. Жиззах вилоятидаги футбол ишқибозлари табиийки ушбу хушхабарни хурсандчилик ва шу билан бирга кўтаринки кайфиятда қабул қилди.

-  Қуръага келадиган бўлсак, жамоамиз 1-турда сафарда “Пахтакор” жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Ўтган йили ҳам сафарда ўтказгандик. Шунинг учун бу ҳол янгилик эмас.  Тўғри қийин бўлади чунки "Пахтакор" жиддий рақиб. Ўткан йилги қуръага кўр, жамоамиз дастлабки 4 турни ҳам чемпионатимизнинг гранд жамоаларига қарши ўтказган. Бу йилги мавсумга қуръа натижаси анча яхши бўлди деб ўйлайман.

-  Жорий мавсум биринчи турни ўз майдонимизда ўтказишимизни кутгандим. Лекин дастлабки турда мамлакатимизнинг гранд жамоаларнинг бири билан ўйнашимизни тахмин қилган эдим. Якунда тахминим тўғри чиқди.

-  Супер лигада 12та жамоа бўлгач назаримда бундан-буён ҳамма ўйинларга марказий учрашув сифатида  қаралади. Бу эса мухлисларни стадионга қайтишига, чемпионатда “интрига” пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бунинг баробарида ҳар бир очко олтинга тенг бўлади деб  ўйлайман.  Ишқибозларда қизиқиш ортади.

-  Ўйлайманки, бўлажак мавсум жуда чиройли ва қизиқарли бўлиб ўтади. Шу ўринда барчани янги мавсум бошланиши билан табриклайман ва барча жамоаларга омад тилайман!

Рейтинг: -48   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика