Собиқ испан ҳаками: "Тадич Куртуага ҳалал берди"

Tolibjon Qosimov
14 фев 2019
Испаниялик собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес ЕЧЛ доирасида "Реал"га қарши баҳс (1:2)да VAR тизимига мурожаат қилингани борасида фикр билдирди.

Итурральде Гонсалеснинг фикрича, Дамир Скомина 1-бўлимда Тушан Тадич офсайдда бўлгани сабаб Николас Тальяфиконинг голини инобатга олмай тўғри қарорга келган.

"Тадич вазиятга таъсир ўтказди. Дарвозабон у сабаб тўп учун кураша олмади", - деди собиқ ҳакам.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com