UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6

Сирожиддин Қўзиев: "Нефтчи"даги фаолиятим яхши ўтди" Янгиликлар

Сирожиддин Қўзиев: "Нефтчи"даги фаолиятим яхши ўтди"

2022 йилги мавсумни "Нефтчи" клубида ўтказган ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди.

Футболчи Малайзия Суперлигаси иштирокчиси "Кучинг Сити" билан шартнома имзолади. Шундан кейин у сайтимиз учун фикрларини билдирди. 

- Сирожиддин, "Кучинг Сити" варианти қай тариқа юзага келди?

- Бу клубнинг юзага келишида "Машъал" клуби бош директори Илҳом ака Қурбоновнинг ҳиссалари катта бўлди. Айнан у инсон "Машъал"да ишлаган агентга мени тавсия қилган. Кейинчалик ўша агент "Кучинг" вариантини топди. Шу ўринда Илҳом акага миннатдорчилик билдираман. 

- Бу қарорга бирданига келдингизми?

- Йўқ, албатта. Таклиф борасида ўйлаб кўрдим. Отам билан маслаҳатлашдим. Кейин "Нефтчи" сафида иккинчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлдим. Шу жиҳатлари ҳам "Кучинг Сити" таклифини қабул қилишимга асосий туртки бўлди. 

- 2022 йилги мавсум "Нефтчи"да ўтказган фаолиятингиз сизда қандай таассурот қолдирди?

- Яхши бўлди. Ёмон ўтди дея олмайман, чунки футболчи сифатида ўсишга эришдим. Жамоа мухлислари мени ҳурмат қилишди, қўллаб-қувватлашди. "Нефтчи"да ўтказган ўйинларим сабаб ҳозирда легионерга айландим. Камчиликлар ҳам бўлди, лекин уларни бартараф этишга уринаман. Бир сўз билан айтганда, "Нефтчи"даги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. Янги мавсумда фарғоналикларга омад тилайман. 

- "Кучинг Сити"ни танлашингизга “Нефтчи” устозининг муносабати қандай бўлди?

- Тўғриси, бош мураббий қароримни қўллаб-қувватлади. Хориждан таклиф бўлгани учун ҳам ўзимни кўрсатишим кераклигини таъкидлади. Бунинг учун бош мураббийга миннатдорчилик билдираман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика