UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  0 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  16 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2

Сирожиддин Аллаев: “Металлург”дан миннатдорман! Янгиликлар

Сирожиддин Аллаев: “Металлург”дан миннатдорман!

Ўтган мавсум бекободликлар сафида тўп суриб, бу йилги бошқа клубда фаолият юритаётган собиқ футболчилардан бири Сирожиддин Аллаев биз билан боғланиб, ўз дил изҳорларини баён этди.

-  “Металлург”да ажойиб мавсумни ўтказдим. Катта футбол ҳавосидан баҳраманд бўлишимда, кучли футболчиларга қарши тўп суришимда ва ўзимга бўлган ишончни оширишимда имконият яратиб берган мураббийлар штабига, хусусан Рустам Тўхтамуродович ҳамда Шавкат Неъматжоновичларга алоҳида миннатдорлик билдираман. Бекободда ўтган кунларимни унутмайман. Насиб бўлса бир кун албатта бу шаҳарга ва клубга қайтишни, шу билан мухлисларга миннатдорчилигимни изҳор этишни дилимга тугиб қўйганман.

“Металлург”даги фаолиятим мен учун мактаб бўлди. Жамоани ўз хоҳишим билан тарк этдим. “Регар” жамоаси бош мураббийи Муҳаммаджон Ҳабибуллоев анча пайтдан буён жамоасига чорлаб келаётганди. Шу мавсумга тўғри келган экан, янги клубга ўтганимдан нолимайман. Барча шароитлар яратиб берилди. Жамоа ўз олдига Осиё футбол конфедерацияси кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишни мақсад қилган. Шу йўлда тинимсиз меҳнат қилаяпмиз. Насиб бўлса, мутасаддилар ва мухлислар ишончини оқлаймиз!

Имкониятдан фойдаланиб, “Металлург” жамоаси раҳбариятини, барча футболчиларни янги мавсум бошланаётганлиги билан табриклайман. Суперлига баҳсларида омад ёр бўлсин! Фикран Сизлар билан доимо биргаман. Клубда содир бўлаётган ўзгаришлар, янгиликларни мунтазам кузатиб бораяпман. Насиб бўлса, “Металлург” бу йил катта вазифаларни бажаришга қодир, деб ҳисоблайман. Янги раҳбарият, ишчан коллектив, энг муҳими истеъдодли, ғайратли ёшлар жамланишди. Бекободлик футбол ишқибозларига алангали салом йўллайман, дейди Сирожиддин Аллаев.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика