UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

Симеоне: “Атлетико”чемпионликка қодир” Янгиликлар

Симеоне: “Атлетико”чемпионликка қодир”

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг Ла Лига 10-тури доирасида “Барселона” устидан (1:0) қозонган ғалабаси ҳақида гапирди.

“Баъзида биз ғалабага эришамиз, айрим пайтларда эса ютқазамиз. “Барса” билан сўнгги ўйинларда ғалабага кўпроқ биз яқин эдик. Жамоамнинг ўйинидан мамнунман. Футболчиларим ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам қандай ҳаракат қилишлари кераклигини тушуниб ўйнашди. Бизда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Масалан Льоренте ўйин бошидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди.

Урилган голдан кейин биз хотиржамлик билан ҳаракат қилдик ва иккинчи голни уришга уриндик. Шунга қарамай “Барселона”да ҳар доим ғалаба қозониш учун имконият бўлади.

Мен анча вақтдан буён бу ҳақда гапириб келаяпман: таркибимизда ажойиб футболчилар йиғилган ва улар мухлислар орзусини амалга ошира олишга қодир. Биз ўз ғояларимизни амалда тадбиқ қила олаяпмиз ва бу жудаям яхши ҳолат”, дея Симеоненинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика