UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  35 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  21

Шукур Пўлатов: “Энди биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг” Янгиликлар

Шукур Пўлатов: “Энди биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг”

“Нефтчи” клуби мазкур ҳафтада “ўзбек классикоси” деб ном олган учрашувда иштирок этади.

Гап шундаки, фарғоналиклар 15 октябрь куни ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги тўқнашув эса олдиндан “ўзбек классикоси” деб номланиб келади. “Нефтчи” жамоасининг ишонган футболчиларидан бири – Шукур Пўлатовдан эса мухлисларнинг умиди катта. У ҳар сафар майдонда жонбозлик кўрсатмоқда. Иқтидорли ҳимоячи муҳим баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

-  “Пахтакор”га қарши ўйинимиз ҳар доим қийин бўлган, - дейди Пўлатов. - Ростини айтсам, “Пахтакор”га қараганда биз охирги ўйинлардаги муваффақиятсизликлар сабабли руҳий томондан оқсаяпмиз. Ўз уйимизда ўйнаймиз, йўқотадиган очколаримизни йўқотиб бўлдик. Ҳа, олдимизда турган учрашув қийин бўлади. Аммо “Пахтакор”га қарши яхши тайёргарлик кўряпмиз деб ўйлайман. Жароҳат олган ўйинчиларимиз бор ва уларнинг ўйинга қадар соғайиб кетишади деган умиддамиз. Ўз майдонимизда амалдаги чемпионни енгиш учун охиригача ҳаракат қиламиз. Футболда ғалаба қозониш учун бир-иккита ўйинчи билан эмас, балки бутун жамоа билан эришилади. Билиб турибмиз, “Пахтакор”га ҳам ғалаба керак. Улар кучли учликка киришга ҳаракат қилишяпти. Лекин бизнинг ҳам бошқа очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ғалаба қозонмасак бўлмайди” – дейди Пўлатов  “Футбол Экспресс” нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика