Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"
08 ноя 2025 19:48
Янгиликлар
Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"
Суперлига 28-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (0:0) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бугун ёмон кўрсатмадик, биринчи таймда озгина ўйинимиз қовушмади, аммо иккинчи тайм тўлиқ устунлигимиз остида кечди. Уч-тўрт марта голга тортадиган вазият ҳам яратдик. Рақиб дарвозабони Азизхон Исақов икки бор муқаррар голдан қутқариб қолди. Қизиқарли баҳс учун ҳар икки жамоага раҳмат.
- Бугунги дурангдан кейин чемпионликка имконият камайиб кетдими?
- Умид ҳеч қачон сўнмайди. Яна иккита ўйинимиз қолди, фақат ютуқ учун майдонга тушамиз.
- Игорь Сергеев нега асосий таркибда тушмади?
- Сергеев мавсум бошидан бери деярли тўлиқ ўйнаб келмоқда. Унда танаффус кўп бўлмади. Ҳозир терма жамоага кетади ва яна иккита учрашув ўтказиб қайтиши мумкин. Шу боис озгина дам беришга қарор қилдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар