UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Килиан Мбаппе: "Франциядан кетишимни эълон қилиш бунчалик оғир бўлади, деб ўйламагандим"  0 13:59"Боруссия Дортмунд" 16 ёшли эквадорлик хавбек трансферини эълон қилди  2 13:36Абдувоҳид Неъматов: "Онам стадионга кириб келганида мен қизил карточка олиб чиқиб кетганман"  0 13:24"Лидс" собиқ мураббийи ЖЧда иштирок этувчи термада иш бошлади  0 13:00Суперлига. 100-дақиқада пенальтидан гол урилган "Сурхон" - "Динамо" учрашувидан галерея  1 12:30"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи  0 12:16Факт. "Динамо" кетма-кет бешта ўйинда бу ишни қилди  4 11:42"Реал" сардори МЛС клубларидан таклиф олди  0 11:15Клопп «Астон Вилла»га қарши учрашувдан сўнг нималар деди?  1 10:52Мбаппе навбатдаги совринга эга бўлди  4 10:26Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда халқаро мусобақада иштирок этади  2 10:00Инглиз жамоаси бош мураббийи учун «Бавария»дан 100 миллион сўради  10 09:34Расман: Жиру «Лос-Анжелес»га ўтди  2 09:08Килиан Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганини қачон эълон қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди  10 08:42БАА Про лигаси. Эркинов 78 дақиқа ўйнаган баҳсда «Ал Ваҳда» йирик ғалабани қўлга киритди  0

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. "Шўртан" яхши жамоа экан. Бизда қизил карточка бўлиб қолди. Шу ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйлайман.

- Биринчи гол ижтимоий тармоқларда супер гол сифатида баҳоланаяпти. Бу вазиятда дарвозабоннинг айби борми ёки ҳимоячилар хато қилдими?

- Бу вазиятда бир кишини айблаш нотўғри. Ҳужумчи нотўғри жой танлаб тўпни ололмай қолди. Дарвозабон бунақа зарбани кутмаганди. Ҳар доим вазиятларга тайёр туриш керак. Бу гол учун аниқ кимдир айбдор демаган бўлардим.

- Дарвозабон Жамолиддин Ҳикматов қизил карточка олгач, нималарни ўзгартиришга мажбур бўлдингиз?

- Бир киши кам бўлиб қолгач, рақибда ҳужум қилиш учун кўпроқ бўш худудлар пайдо бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтдик, лекин бир киши кам бўлганимиз барибир ўз таъсирини кўрсатди.

- "Дўстлик"да бош мураббий масаласи қачон ҳал бўлади?

- Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор. Оилавий сабаб туфайли сафар ўйинларига ҳозирча кела олмаяпти.

- "Дўстлик"нинг салбий натижаларига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ўтган турда ҳам айтиб ўтгандим, бизнинг машғулотлар сунъий қопламали майдонда кечаяпти. Шу сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мураббийлар штаби мағлубиятли ўйинлардан кейин футболчиларга ишонч ва руҳият беришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
27 мар 21:07:25
Jamshid Abdusamadov
Тажрибали химоячи ярим химоячи хужумчи керак. Айникса уртага тажрибали уйинчи керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика