

«Реал Мадрид»га ўтганимни қачон эълон қилишади. Барча нарсани ўз вақти бор. Мен ПСЖни тарк этганимни эълон қилдим. Қолганини эса ҳали вақти келмади», — деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе мавсум якунидан сўнг ПСЖни тарк этишини маълум қилганди. У Парижликлар сафида 6 мавсум ҳаракат қилди. Шу вақт оралиғида ҳужумчи 306 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 255 та гол ва 108 та голли узатма мавжуд.



