Мбаппе навбатдаги совринга эга бўлди
14 май 2024 10:52
Янгиликлар
Мбаппе навбатдаги совринга эга бўлди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция футболчилар ва мураббийлар уюшмаси талқинига кўра, Лига 1да мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу ҳақда UNFP (Франция футболчилар ва мураббийлар уюшмаси) матбуот хизмати хабар берди.
Жорий мавсумда франциялик футболчи Франция чемпионатида 29 учрашувда 27 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Парижликлар таркибида у Лига 1 ғолибига айланди. Бу Мбаппенинг пойтахт клубидаги сўнгги мавсуми бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи 2018 йилнинг ёзида «Монако»дан ПСЖга кўчиб ўтганди. Шу вақт оралиғида ҳужумчи 306 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 255 та гол ва 108 та голли узатма мавжуд.
Аввалроқ, ОАВда Мбаппе «Реал» билан 2029 йилгача шартнома имзолагани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар