UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24"Лидс" собиқ мураббийи ЖЧда иштирок этувчи термада иш бошлади  0 13:00Суперлига. 100-дақиқада пенальтидан гол урилган "Сурхон" - "Динамо" учрашувидан галерея  0 12:30"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи  0 12:16Факт. "Динамо" кетма-кет бешта ўйинда бу ишни қилди  2 11:42"Реал" сардори МЛС клубларидан таклиф олди  0 11:15Клопп «Астон Вилла»га қарши учрашувдан сўнг нималар деди?  1 10:52Мбаппе навбатдаги совринга эга бўлди  4 10:26Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда халқаро мусобақада иштирок этади  2 10:00Инглиз жамоаси бош мураббийи учун «Бавария»дан 100 миллион сўради  8 09:34Расман: Жиру «Лос-Анжелес»га ўтди  2 09:08Килиан Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганини қачон эълон қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 08:42БАА Про лигаси. Эркинов 78 дақиқа ўйнаган баҳсда «Ал Ваҳда» йирик ғалабани қўлга киритди  0 08:16Ўзбекистон U-14 терма жамоаси «Ривожланиш кубоги» ғолиблигини қўлга киритди!   2 07:50Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади  9 07:24Суперлига. Бугун 7-тур баҳслари якунига етади  3

Шуҳрат Қурбонов: "Машғулотларимиз сунъий майдонда ўтаётгани ўйинимизга таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Машғулотларимиз сунъий майдонда ўтаётгани ўйинимизга таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Олимпик Мобиуз" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Йигитларга охиригача курашишгани учун рахмат айтаман. Қийин ўйин ўтказдик.

- Мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Назаримда пенальти сабаб ютқаздик. Яхши вазиятлар яратаётгандик. Қарши ҳужумда битта гол ўтказвордик ва яна пенальти. Шу факторлар мағлубиятимизга сабаб бўлди деб ўйлайман.

- "Дўстлик" ўтган турда ҳам кўп вазиятлар яратганди. Бугун ҳам ҳужумларни якунлашда хатоликлар кузатилди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик нима билан боғлиқ сизнингча?

- Машғулотларни сунъий майдонда ўтказаяпмиз. Балки шу фактор таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин.

- "Дўстлик" ўзига келиб олиши учун нечта ўйин зарур деб ҳисоблайсиз?

- Машғулотларни табиий майдонга кўчирсак, шунда натижаларимиз яхшиланиши керак. Шундан умид қилаяпмиз.

- Мағлубиятдан кейин навбатдаги ўйинга қадар жамоадаги руҳий босимни қандай енгиб ўтишни режа қилаяпсиз?

- Сиз тўғри айтдингиз, мағлубиятдан кейин жамоани ўйинга тайёрлаш қийин бўлади. Бунда биз мураббийлар штабининг ҳаракатлари самараси керак.

- Таркибда йўқотишлар бормиди?

- "Арал" билан ўйинда 1 нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат олди. Ҳозир таркибимизда йўқотиш фақат шу.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 мар 05:48:09
Бобокул Авезов
Олимпик билан икаласи про лигада навбатчи команда булиши олдиндан маълум эди.
   
20 мар 22:52:33
Jamshid Abdusamadov
Бир хил боллар купток нималигини билмидигандей уйнашди. Тактика йук боллар нима килишни билишмаяпти. 2-таймни бошида килинган замена окламади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика