UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  1 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  5 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  4 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  29 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  18 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  13 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  16 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7

Шуҳрат Муҳаммадиев: “Секейрага кўпроқ вақт бериш керак” Янгиликлар

Шуҳрат Муҳаммадиев: “Секейрага кўпроқ вақт бериш керак”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Шуҳрат Муҳаммадиев фикрларига қулоқ тутдик.

“Қўқондан очко билан қайтишни истагандик. Афсуски, ҳакамлар чиқарган баъзи тушунарсиз қарорлар режаларимизни бузиб ташлади. Ўйиндан кейин матбуот анжуманида бош мураббийимиз айтган фикрларга қўшиламан. Биз Қўқонга катта мақсадлар билан келгандик. Натижа учун охиригача курашдик. Ҳакам эса кутилмаган қарорлари билан ўйинни “бузиб” қўйди.

Бу билан ўзимизни оқламоқчи эмасман. Бироқ ҳакамнинг тушунарсиз қарорларии бизни руҳан “синдирди”. Охирги вақтларда матбуотда ҳакамлар мавзуси жуда кенг муҳокама қилинмоқда.

Мавсум бошида “Локомотив” совринли ўринлар учун курашга қўшилганди. Бугунги мағлубиятдан кейин 3-ўрин учун имкониятларимиз жуда камайиб кетди. Бироқ биз профессионалмиз ва охиригача курашамиз. Навбатдаги учрашувларда ижобий натижа қайд этиш учун майдонга тушамиз.

Секейра ҳақида нималарни айтишим мумкин? У ажойиб мутахассис. Европача футболни жамоамизга олиб кирди. Унга кўпроқ вақт бериш керак. Бундай даражадаги мутахассисларни таклиф қилиш бизнинг футболимизга фойдали”, - дея сўзини якунлади Муҳаммадиев.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика