Штефан Лихтштайнер: "Реал" таркибида фақат Роналду хавфли футболчи эмас"
11 май 2015 13:14
Янгиликлар
Штефан Лихтштайнер: "Реал" таркибида фақат Роналду хавфли футболчи эмас"
"Ювентус" ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер "Реал"га қарши Чепионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувидан олдин жамоадошлари Испанияда эътиборлироқ бўлиши кераклиги ҳақида таъкидлади.
"Бизда кучли ижрочилар йиғилган. Икки йил олдин Чемпионлар лигасини ютган "Бавария"га мағлуб бўлганмиз. Мавсумда давомида ўйиндан-ўйинга ўсиб бордик ва бу бизни кучимизга бўлган ишончни оширишда катта аҳамият касб этди. Аммо "Реал" таркибида фақат Криштиану Роналду эмас, балки барча футболчилар хавфли эканлигини ёдда тутиш керак" - дейди Лихтштайнер.
Фикрлар