Шоу: "Ибрагимович бўшашган жамоадошларини кўрса, уришиб беради"
02 сен 2016 14:16
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/220002_original.jpg)
![](/upload/storage/220002_220.jpg)
Шоу: "Ибрагимович бўшашган жамоадошларини кўрса, уришиб беради"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу жамоадоши Златан Ибрагимович майдондан ташқарида ўзини қандай тутиши ҳақида сўзлаб берди.
"Ибрагимович жуда яхши йигит. У тезда жамоанинг муҳим қисмига айланди. Жамоада суҳбатлашса бўладиган инсон борлиги жуда ажойиб. Тушлик пайтида у кўп ҳазиллашади, қизиқарли ҳикоялар гапириб беради. Златан бор кучини ишга солишни ва жамоадошлари ҳам шундай ҳаракат қилишини истайди. У ҳеч нарсани эътибордан қочирмайди. Агар Ибрагимович бўшашганингни кўрса, бу ҳақда албатта гапиради" - дейди Шоу.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар