UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  9 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  7 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  10 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  18 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  17 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  8 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2

Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим” Янгиликлар

Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим”

“Нефтчи” – “Пахтакор” баҳсидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди

- Баҳсга доимгидек тайёргарлик кўрдик. Балки жамоамиз сафидаги бир қатор ўйинчиларда хориж йиғинларидаги чарчоқ аломатлари сезилгандир. Ўйин қизиқарли ўтди. Яратилган вазиятлардан фойдаланиб гол уришимиз даркор эди. Баҳсдан шундай хулосага келдимки, Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим. Ҳозир уч очкони хеч ким “совға” қилиб бермайди.  Рақибнинг ёш таркибини бугунги натижа билан табриклашни истардим. “Нефтчи”нинг ёш ўйинчилари бугунги баҳсда катта ҳажмдаги ишни бажаришди ва натижада ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишди. “Пахтакор” навбатдаги баҳсларга эътибор қаратади ва энди яратилган имкониятлардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлаймиз

- Бугун “Пахтакор” рақибни писанд қилмадими ёки “Нефтчи” рақибга жиддий қаршилик кўрсатдими?

- Бугун “Нефтчи” жиддий қаршилик кўрсатди. Рақибни менсимадик деган фикрдан йироқдаман. Ўйлашимча, фарғоналиклар хар бир баҳсда мана шундай кучли ўйин кўрсатишади. Бу биринчиси эмас. Футболда яратилган вазиятлардан фойдаланиш керак. “Нефтчи” мисолида айтаманки, рақиб битта вазиятдан аниқ фойдаланди ва гол киритди.  - деди Шота Арвеладзе


Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика