UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  212 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

“Шўртан”га янги бош мураббий тайинланди Янгиликлар

“Шўртан”га янги бош мураббий тайинланди

Бир неча йиллардан буён ПРО-Лигада иштирок этиб келаётган “Шўртан” жамоасида яна бош мураббий ўзгарди.

Бунгача бошқарув постида фаолият юритган Сергей Ковшов вазифасидан озод этилди.

Клуб раҳбарияти бош мураббийликка Асрор Алиқуловни қайтаришни маъқул кўрди. Ўтган йили ПРО-Лигада “Машъал”ни мустақил бошқариб, Суперлигага олиб чиққан Асрор Чориевич эндиликда Ғузор жамоасини ҳам кучлилар сафига қайтариш учун астойдил ишлайди.

Айтиш керакки, “Шўртан” жамоаси Алиқулов учун бегона эмас. Боиси 42 ёшли мураббий илгари ушбу жамоада ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида ишлаган. Олинган маълумотларга кўра, жамоани 2019 йил бўйича футболчилар ва ишчи ходимлардан қарздорлиги мавжуд. Жамоанинг янги мавсумга тайёргарликни қачондан бошлаши ҳозирча аниқ эмас.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика