UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  0 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  2 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  1 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  2 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  5 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0

“Шўртан”: Ислом Бойсариев майдонга қайтди Янгиликлар

“Шўртан”: Ислом Бойсариев майдонга қайтди

“Оқ бўрилар” жамоасининг ёш, умидли футболчиларидан бири Ислом Бойсариев ўтган 2018 йилги мавсумда ўзининг интилиши, изланиши ва саъи-ҳаракатлари билан мураббийлар ишончини оқлаган ҳолда асосий таркибдан муқим жой олиб улгурган эди.

Афсуски, ўтган йили сафарда “Орол” (Нукус)га қарши учрашувда кутилмаганда жароҳат олиб, маълум вақт давомида даволаниб тикланиш жараёнини ўтказди. Унинг жароҳат олиш воқеаси ҳатто Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг йил якунларига бағишланган байрам тадбирида ҳам эътироф этилди.

Шукурки, барча кўнгилсизликлар ортда қолди ва умидли футболчимиз янги мавсум бошидаёқ сафга қайтди. “Шўртан” клубининг 2019 йилги мавсуми қайдномасига киритилди ва Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасидан рўйхатдан ўтказилди.

1 июнь куни ЎзПФЛ томонидан янги ташкил этилган Лига Кубоги мусобақаси 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Шўртан” - “Сўғдиёна” баҳсининг 67-дақиқасида мураббийлар томонидан захирадан майдонга туширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ислом Бойсариев орада юзага келган танаффусга қарамай ўз жисмоний ҳолатини яхши сақлагани ва тайёргарлиги ҳам талабга жавоб беришини майдонда исботлаб қўйди. Ҳужум чизиғида ҳаракатланган ёш ўйинчимиз, баҳснинг қолган қисмида Суперлига вакили - “Сўғдиёна” жамоаси ҳимоячилари ва айниқса, дарвозабон Ширинбой Абдуллаевни бир неча маротаба ҳушёр туришга мажбур қилди.

Бош ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда эса Жиззахликлар дарвозаси томон берилган кучли зарбаси гол билан якунланиши мумкин эди. Агарда зарба гол билан якунланганида, Ислом Бойсариев шубҳасиз учрашув қаҳрамонига айланар эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика