UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  4 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  23 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2

“Шўртан” футбол академиясида битирув кечаси бўлиб ўтди Янгиликлар

“Шўртан” футбол академиясида битирув кечаси бўлиб ўтди

“Шўртан” футбол академияси мана бир неча йилдирки маҳаллий ёшларни ўзига жалб этиб, янгидан-янги иқтидорларни кашф этмоқда ва бу иқтидорлар бош жамоага ҳам жалб этилмоқда.

Бугун “Шўртан” футбол мактабида навбатдаги 2006 йилда таваллуд топган ёш иқтидорлар футбол академиямизни битиришди.

 Битирув кечасида тарбияланувчиларнинг ота-оналари, уларнинг мураббийлари ва клубимиз раҳбарияти иштирок этишди. Тадбирни жамоамиз бош менежери Шамил Самигулович Ярулин очиб бердилар ва битирувчиларнинг кейинги фаолиятларига омад тиладилар. Маросим давомида Ғузор “Марказий” ўйингоҳи директори Искандар Бўриев ҳам “қалдирғочлар”га омад тилади. Тадбир сўнгида Шуҳрат Файзиев мураббийлигидаги 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларга “Шўртан” футбол академиясини тугатганликлари тўғрисида гувоҳнома ва эсдалик совғалар топширилди.

Футбол академиямизда яна бир янгиликка қўл урилди. Академиямизда нафақат ўғил болалар балки қизлар ҳам чарм тўп сирларини ўрганишмоқда. Бугун 16 ёшдаги қизларимиз ҳам футбол академиямизни тамомлашди. Уларга ҳам гувоҳнома ва эсдалик совғалар топширилди.

Жамоамиз раҳбарияти ўз тенгқурларига ҳар томонлама ўрнак бўлган битирувчиларнинг ота-оналарига ҳам ҳам клубимиз ташаккурномаларини тақдим этишди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика