UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  0 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   1 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  19 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5

"Шўртан" бош мураббийи: "Ўйлайманки клубимиз яна Суперлигага қайтади, бунга имкониятимиз етади" Янгиликлар

"Шўртан" бош мураббийи: "Ўйлайманки клубимиз яна Суперлигага қайтади, бунга имкониятимиз етади"

Про-лига 27-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Шўртан” (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги рақибимиз “Истиқлол” жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. “Истиқлол” жамоаси билан бўлган бугунги учрашувдан кўриб хулоса қилдим, биз бу жамоа билан ўйнасак бўларкан, хатто ютсак ҳам бўлади. Бугунги учрашувда рақиблармиздан кучсиз ўйин намойиш этмадик, шунчаки айрим вазиятларда биздан омад юз ўгирди.

Учрашув давомида жамоамиз дарвозабонига қизил карточка кўрсатилди, бунга эътирозимиз йўқ, шунчаки кўплаб вазиятларда омадимиз келмаганидан иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари асабийлашишди. Умуман олганда яхши учрашув бўлди. Кейинги турда айнан “Истиқлол” билан учрашамиз, юқорида айтганимдек бу жамоа билан ўйнасак бўларкан, уйдаги учрашувда албатта 3 очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Бу йил жамоамиз олдида мавжуд қарзлардан қутулиш, ўйинларимизни янада кучайтириш, Про-Лигада муносиб иштирок этиш вазифлари қўйилган. Айтиш мумкинки, клубимиз инфратузилмаси яхши даражада, “Шўртан” ўз вақтида халқаро майдонларда тўп сурганлигини барча яхши билади. Ўйлайманки клубимиз яна Суперлигага қайтади, бунга бизни имкониятимиз етади. Суперлига талаблари бўйича футзал, аёллар жамоаси, ёшлар жамоаси, булар бизда бор, фақат озгина вақт ва сабр, кейинги мавсумда насиб этса ҳаммаси изига тушиб кетади.        


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика