“Шўртан” бош мураббийи истеъфога чиқарилди
27 апр 2023 21:01
Янгиликлар
“Шўртан” бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Ғузор клуби раҳбарияти “Андижон-SGS” қарши учрашувдан кейин ушбу қарорга келган.
Про лиганинг 7-турида “Андижон-SGS” қарши учрашувдан кейинги мағлубиятдан сўнг “Шўртан” раҳбарияти Алексей Евстафеев билан учрашиб, жамоа иштирокидаги сўнгги беллашувлар натижаларини таҳлил қилди.
Йиғилишдан сўнг жамоанинг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Шу кунга қадар бош мураббий сифатида ишлаб келган Алексей Евстафеев икки томонлама келишувга асосан истеъфога чиқарилди.
Бош мураббий вазифаси шу кунгача Алексей Евстафеевга кўмаклашиб келган мураббий Анвар Бердиевга ишониб топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар