UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  0 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  19 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  28

Шомуродов: "Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз" Янгиликлар

Шомуродов: "Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади.

Бугундан Тошкентда йиғинга киришган терма жамоамиз ихтиёрига легионерларимиз ҳам келиб қўшилмоқда. Италиянинг "Кальяри" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бўлажак ўйинлар олдидан фикрларини билдириб ўтди.


- Терма жамоа йиғини бошланди. Муҳим учрашувлар олдидан тайёргарлик қандай кетмоқда?


- Кайфият яхши. Расмий ўйинлар бошланмоқда. Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз. Барча тайёр.


- Рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз. Ўзингиз ҳам ушбу терма жамоаларга қарши кўп маротаба ўйнагансиз. Туркманистон терма жамоаси дарвозасига гол ҳам ургансиз.


- Иккала рақибга қарши ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз. Туркманистонга қарши сунъий майдонда ўйнаймиз. Терма жамоа йиғинидаги "Пахтакор" футболчилари билан сунъий майдон ҳақида гаплашдик. Майдон бўйича саволлар бор. Биринчи учрашувда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим.


- Клубдаги фаолиятингиз ҳақида гапириб ўтсангиз.


- Жамоамда ҳаммасида жойида. Секин асталик билан оптимал формага қайтмоқдаман.


- Мексикага қарши кечган учрашувда терма жамоа шифокорлари сизга сунъий майдонда ўйнамасликни маслаҳат берган эди. Туркманистонга қарши кечадиган учрашув жаҳон чемпионатига саралаш баҳси бўлгани учун майдонга тушасизми?


- Албатта. Туркманистонга қарши расмий ўйин кутиб турибди. Мексикага қарши эса ўртоқлик учрашуви эди ва шу сабаб таваккал қилмадик. Туркманистонга қарши майдонга тушаман.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика