UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  15 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  0 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  5 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  12 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  18 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради"

"Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов Про лига доирасида "Арал"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз бир-биримизни билган жамоалар эдик. Биз ўзаро илк бора тўқнаш келмадик, балки тўртинчи ўйинимиз ҳисобланади. Учрашувга тайёргарлик кўргандик. 

- Қорақалпоғистонга етиб келиш қийин бўлмадими?

- Йўқ, раҳбарият томонидан бу борада енгиллик яратилди ва биз самолётда учиб келдик. Энди самолётда қайтиб кетамиз. Оғир йўл босмадик. 

- Ҳакамлар тўғрисида нима дея оласиз?

- Улар ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради. 

- Биринчи бўлимдан сўнг вақт чўзиш ҳолати учради...

- Бу ҳамма жамоада учрайди, деган фикрдаман. Албатта, рақиб жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олгач, шу ҳолат бошланди. Биз ўзимизда куч топиб, ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ якунга кам вақт қолганда, ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади ва рақиб жамоа буни аниқ амалга оширди. Умуман олганда, ўйин яхши руҳда ўтди. Эндиликда келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

- Майдон ҳолати ҳақида...

- Майдон ҳолати яхши, бундай майдонда ўйнаганмиз. Шу боис, эътирозим йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика