UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  0 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  20 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  5

Шифокорлар Пеленинг ҳолати барқарор эканлигини тасдиқлашди Янгиликлар

Шифокорлар Пеленинг ҳолати барқарор эканлигини тасдиқлашди

Уч карра жаҳон чемпиони Пеленинг клиник аҳволи барқарор, унинг ҳаёти тўлиқ назорат остида.

Бу ҳақда чоршанба куни Пеле касалхонага ётқизилган клиниканинг матбуот хизмати маълум қилди.

"Тиббий кўрикдан сўнг бемор оддий палатага ётқизилди, реанимация ёки ярим реанимация бўлимига ётқизиш талаб қилинмади. Собиқ футболчи ҳаётий фаолияти тўлиқ назорат остида, клиник ҳолати барқарор", – дейилади хабарда.

Шунингдек, футболчининг қизларидан бири Пеле унга буюрилган дори-дармонлар курсига мослашиш учун касалхонада эканлигини айтди.

2021 йил сентябрида Пеле йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш учун операция қилинганди. 8 декабрь куни у даволаниш учун касалхонага ётқизилиши режалаштирилган эди. Кейинчалик Пеленинг ичаклари, жигари ва ўпкасида ўсмалар борлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Пеле сўнгги ойларда ўтказган кимётерапия бразилияликнинг танасидаги ўсмаларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.

Маълумот ўрнида, Пеле 82 ёшда бўлиб, уч карра жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970) саналади.

Пеле: "Олтинчи юлдузни интизорлик билан кутяпман"

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика