Шевченко Украина термаси билан шартномасини 2,5 йилга узайтиради
05 июн 2020 23:11
Янгиликлар
Шевченко Украина термаси билан шартномасини 2,5 йилга узайтиради
Украина термаси бош мураббийи Андрей Шавченко 7 июнь кунида мамлакат футбол ассоциацияси билан шартномасини узайтиради.
Янги келишув 2,5 йил давом этади. Бу эса 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧдан кейин якунига етади.
43 ёшли мутахассиснинг УФА билан шартномаси 2020 йилнинг июлига қадар давом этиши керак эди. У 2016 йилнинг ёзидан буён термани бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида терма Евро-2020га йўлланма олди, шунингдек, Миллатлар лигасида А дивизионига чиқди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар