UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  0 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  1 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0

"Шердор" "Шўртан" меҳмони бўлади Янгиликлар

"Шердор" "Шўртан" меҳмони бўлади

Теглар :  ШўртанШердор
Хабарингиз бор, бу йилдан эътиборан Ўзбекистон футбол Лигаларининг номланишида сезиларли равишда ўзгаришлар юз берди.

Жумладан энг юқори ва биринчи ўринда бу - Суперлига мусобақаси туради. Ундан кейин ПРО-Лига ўйинлари жой олган. Ўтган мавсумда ПРО-Лига “В” (шарқ ва ғарб гуруҳларга бўлинган) деб юритилган турнирга расман Биринчи Лига атамаси берилди. 

Суперлигадан ўрин олган 14 жамоанинг номи деярли ҳаммага бирдек маълум. Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси томонидан яқинда ПРО-Лига иштирокчилари ҳам маълум қилинди. Булар - “Динамо” (Самарқанд),  “Истиқлол” (Фарғона), “Оқ тепа” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона), “Шўртан” (Ғузор), “Хоразм” (Урганч), “Турон” (Яйпан) ва “Зомин” (Зомин).  Кўриб турганингиздек, Суперлигадан кейинги поғонада турувчи ПРО-Лигада “Шердор” жамоаси йўқ. Ўз-ўзидан маълум бўляптики, катта эҳтимол билан бу йил “Шердор” жамоаси Биринчи лигада қатнашади.  

27 февраль куни “Шўртан” билан синов-назорат учрашувини ўтказиш учун  Ғузорга биринчи Лига вакили - “Шердор” ташриф буюради. 

Мазкур учрашув Ғузордаги “Марказий” стадионда соат 14:00 да бошланади. 

Барча футбол мухлисларини ушбу ўйинни томоша қилишга таклиф этамиз.

“Шўртан” матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика