UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  0 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  3 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  2 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  104 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  8 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  14 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4

Шерали Бабакулов: "Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик" Янгиликлар

Шерали Бабакулов: "Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик"

Аёллар Олий лигасининг 20-турида пешқадам “Сўғдиёна-W” ўз майдонида “Металлург-W” (2:1) қабул қилди.

Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шерали Бабакулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйиндан олган таассуротлари хусусида


"Ўйинни жуда яхши бошладик, тезкор гол билан ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Умуман олганда, бутун баҳс давомида ўйинни назорат қилиб бордик. Ҳисоб янада йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Яратилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

Ғалабани сақлаш қолиш ҳақида

"Ҳисоб 2:0 бўлиб турган вақтда захирада қолиб кетаётган қизларимизни майдонга туширдик. Чунки барчага имконият тақдим қилишимиз лозим эди. Таркибда ўзгаришлар бўлганидан кейин меҳмонлар орадаги фарқни қисқартирди. Шу вақтда ғалабани сақлаб қолишга уриндик.

Жамоа ўйинида юзага келган камчиликлар борасида

"Ўйин давомида камчиликлар кузатилди. Биринчи навбатда яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу борада машғулотларда ишлаб, хатоларни камайтиришга эътибор қаратамиз. Аслида жамоамиз қизлари голлар уриши жуда яхши билади. "Металлург-W"га қарши баҳсда 99-голларни урдик.

Аввалги турда "Бунёдкор-W" мағлубиятга учраганимиз ҳам руҳий томондан ўз таъсирини ўтказди. Кейинги ўйинларда бу каби хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика