Шерали Бабакулов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим"
20 авг 2022 21:58
Янгиликлар
Шерали Бабакулов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим"
Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатидан ўрин олган "Бам Хатун" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бабакулов фикрларини билдирди.

"Тўғриси, мураббий сифатида натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим. Ҳали ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Бугун футболчиларимиз ўзларига ўхшамади. Кўп қизларимиз бундай даражадаги мусобақада биринчи марта ўйнашмоқда. Расмий баҳслар барибир бошқача руҳда кечади. Қизларимиз ҳаяжонни енга олишмади.
Бугунги учрашувдан хулоса қиламиз. Ҳали иккинчи ўйин бор, ҳеч нарса йўқотилмади.
Рақиб тўғрисида маълумотга эга эмасдик, мана бугун ўйинини кўрдик. Таҳлил қилиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз – навбатдаги босқичга йўл олиш", – деди вакилларимиз устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар