"Шахтёр" билан ўйинда Санчес ва Сенси "Интер"га ёрдам беролмайди

26 окт 2020, 23:10
Миланнинг "Интер" клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида "Шахтёр"га қарши майдонга тушади. Жамоа аллақачон Киевга йўл олган.

Corriere dello Sport хабарига кўра, "Интер" вакиллари Стефано Сенси ва Алексис Санчес Италияда қолишган. Таъкидланишича, ҳар икки футболчининг мушакларида муаммолар юзага келган.

Маълумот учун, "Шахтёр" — "Интер" ўйини 27 октябрь куни ўтказилади. 1-турда "нерадзуррилар" "Боруссия М" билан дуранг ўйнаган бўлса (2:2), "Шахтёр" меҳмонда "Реал"ни мағлуб қилганди (3:2).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›