UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  89 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Шавкат Аҳмедов: “Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли” Янгиликлар

Шавкат Аҳмедов: “Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли”

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 8-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Хотира-79” баҳсида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг Уйчи жамоаси техник-директори Шавкат Аҳмедов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли. Ўйин асосан тенг курашлар остида ўтди деб ўйлайман. Омадимиз келди ва кўзлаган мақсадимизга эришдик. Учрашув сўнггиларида ғалаба тўпини киритиб, ғалабани илиб кетдик. Биласизми бу муваффақият биз учун жуда керак эди. Йигитларга руҳий жиҳатдан фойдали бўлди деб ўйлайман. Кейинги турларда бу ҳам ижобий самара беради – дея гап бошлади Аҳмедов.

- Рақибга нисбатан биздаги футболчиларнинг тажрибаси юқори эди. Баҳром Юлдашев билан Аюбхон Гаппаров сингари ўйинчилар ўз вақтида олий лигада ҳам ўйнаган. Қолаверса Ботир Каримжонов ва Шуҳрат Ҳамидов эса биринчи лига тоифасида тажрибали футболчилар саналади. Бундан ташқари ўз вақтида ёшлар терма жамоаси сафида харакат қилган иқтидорли ўйинчи Шохжаҳон Аббосовнинг ҳам ёрдами катта бўлмоқда. Қувонарлиси “Локомотив-БФК”га қарши баҳсда тажрибали ҳимоячимиз Дурбек Умаралиев ҳам майдонга тушди. “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўта олмаган Умаралиев куни-кеча яна қайтадан ўтди. Бу эса жамоага фойдали бўлди. Сардоримизнинг қайтиши ҳам ҳимоя чизиғидаги камчиликларга барҳам берди.

- “Локомотив-БФК” жамоаси тўғрисида фикрларим ижобий. Курашчан ва келажаги порлок клуб деган бўлардим. Уларга яратиб берилган шароитларга ҳам ҳавас қилиш мумкин. Қароргоҳи ва стадиони аъло даражада. Ўйин борасида ҳам чакки эмас. Уларда асосан ёшлар ўйнамоқда.

- Мазкур учрашувга 13 нафар футболчи билан борганимиз рост. Бу жамоада муаммо борлигидан эмас. Балки таркибдаги футболчиларнинг жарохатга йўқлиққани билан боғлиқдир. Шунингдек яна айрим сабабларга кўра, сафдан чиқишди. Нолимаймиз, туман ҳокимлиги томонидан жамоага бўлган эътибор яхши. Тўғри, айрим клублар сингари футболчиларга катта миқдорда маош тўлай олмаймиз. Лекин имкон қадар оз миқдорда бўлсада, вақтида бериб боришга харакат қиляпмиз. Шунинг учун ҳам асосий эътиборни кўпроқ маҳаллий ва ёшларга қаратганмиз. Ўз ўйинини топиб кетиб, олий лига ёки биринчи лиганинг етакчи клубларидан таклиф олса, қаршилик кўрсатмасдан омад тилаймиз.

- Бу йил Уйчи туманида “Пахтакор” номли стадионимиз реконструкция қилинаётгани боис, рақибларимизни Наманган шаҳридаги стадионларнинг бирида қабул қилмоқдамиз. Вилоят футбол федерацияси ҳам қараб турмаяпти. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик билдириб қоламан – дейди “Хотира-79” техник директори Шавкат Аҳмедов.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика