UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  0 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  4 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  18 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  51 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  30

Шавкат Аҳмедов: “Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли” Янгиликлар

Шавкат Аҳмедов: “Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли”

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 8-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Хотира-79” баҳсида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг Уйчи жамоаси техник-директори Шавкат Аҳмедов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли. Ўйин асосан тенг курашлар остида ўтди деб ўйлайман. Омадимиз келди ва кўзлаган мақсадимизга эришдик. Учрашув сўнггиларида ғалаба тўпини киритиб, ғалабани илиб кетдик. Биласизми бу муваффақият биз учун жуда керак эди. Йигитларга руҳий жиҳатдан фойдали бўлди деб ўйлайман. Кейинги турларда бу ҳам ижобий самара беради – дея гап бошлади Аҳмедов.

- Рақибга нисбатан биздаги футболчиларнинг тажрибаси юқори эди. Баҳром Юлдашев билан Аюбхон Гаппаров сингари ўйинчилар ўз вақтида олий лигада ҳам ўйнаган. Қолаверса Ботир Каримжонов ва Шуҳрат Ҳамидов эса биринчи лига тоифасида тажрибали футболчилар саналади. Бундан ташқари ўз вақтида ёшлар терма жамоаси сафида харакат қилган иқтидорли ўйинчи Шохжаҳон Аббосовнинг ҳам ёрдами катта бўлмоқда. Қувонарлиси “Локомотив-БФК”га қарши баҳсда тажрибали ҳимоячимиз Дурбек Умаралиев ҳам майдонга тушди. “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўта олмаган Умаралиев куни-кеча яна қайтадан ўтди. Бу эса жамоага фойдали бўлди. Сардоримизнинг қайтиши ҳам ҳимоя чизиғидаги камчиликларга барҳам берди.

- “Локомотив-БФК” жамоаси тўғрисида фикрларим ижобий. Курашчан ва келажаги порлок клуб деган бўлардим. Уларга яратиб берилган шароитларга ҳам ҳавас қилиш мумкин. Қароргоҳи ва стадиони аъло даражада. Ўйин борасида ҳам чакки эмас. Уларда асосан ёшлар ўйнамоқда.

- Мазкур учрашувга 13 нафар футболчи билан борганимиз рост. Бу жамоада муаммо борлигидан эмас. Балки таркибдаги футболчиларнинг жарохатга йўқлиққани билан боғлиқдир. Шунингдек яна айрим сабабларга кўра, сафдан чиқишди. Нолимаймиз, туман ҳокимлиги томонидан жамоага бўлган эътибор яхши. Тўғри, айрим клублар сингари футболчиларга катта миқдорда маош тўлай олмаймиз. Лекин имкон қадар оз миқдорда бўлсада, вақтида бериб боришга харакат қиляпмиз. Шунинг учун ҳам асосий эътиборни кўпроқ маҳаллий ва ёшларга қаратганмиз. Ўз ўйинини топиб кетиб, олий лига ёки биринчи лиганинг етакчи клубларидан таклиф олса, қаршилик кўрсатмасдан омад тилаймиз.

- Бу йил Уйчи туманида “Пахтакор” номли стадионимиз реконструкция қилинаётгани боис, рақибларимизни Наманган шаҳридаги стадионларнинг бирида қабул қилмоқдамиз. Вилоят футбол федерацияси ҳам қараб турмаяпти. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик билдириб қоламан – дейди “Хотира-79” техник директори Шавкат Аҳмедов.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика