UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  1 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  5 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  17 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Шавкат Абдухўжаев: "Бош мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилаяпмиз" Янгиликлар

Шавкат Абдухўжаев: "Бош мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилаяпмиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало Қўқон аҳлини ғалаба билан табриклайман. Тўғри оғир ўйин бўлди. Ўтган ўйинда "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида ютиб туриб якунда 3:3 дуранг қайд этгандик. Балки шунинг ҳам таъсири бўлгандир. Хатолар кўп, хатоларни бартараф этиш бўйича ишлаймиз. Ўйлаган комбинацияларимиз тўлиқ амалга ошмади, бунга майдоннинг холати ҳам озроқ таъсирини кўрсатди. Яна бир бор Қўқон аҳлини ғалаба билан табриклайман.

- Ҳужумлар кўп, вазиятларни якунлашда муаммолар кўзга ташланаяпти. Гол ҳам стандарт вазиятдан киритилди. Бу борада қайсидир футболчиларга эътирозингиз борми?

- Тўғри, вазиятлардан фойдаланишда камчиликларимиз бор. Машғулотларда бу борада ишлаймиз. Йигитлар бугун борларини бериб охиригача ҳаракат қилишди, бизда ҳеч бир футболчига эътироз йўқ.

- Даврон Файзиевнинг айни дамда жамоа билан бирга эмаслиги сизга нисбатан босимни юзага келтирмайдими?

- Даврон Файзиевнинг оналари бетоб, шу боисдан ҳозир биз билан бирга эмас. Илоҳим, тезроқ соғайиб кетсинлар, узоқ умр тилаймиз. Бош мураббийимиз йўқлигини билинтирмасдан ишлашга ҳаракат қилаяпмиз. Биз бир жамоамиз, жамоавий ҳаракат қилнган холда қийинчиликларни енгиб ўтамиз.

- "Қўқон-1912" Суперлига йўлланмасини мақсад қилган. Бу йўлда қайси жамоаларни асосий рақобатчи сифатида кўраяпсиз?

- Барча футбол мухлислари яхши тушуниб туришибди, "Динамо" ва "Локомотив" Суперлига йўлланмаси учун асосий даъвогарлардан ҳисобланишади. Шунингдек, "Машъал"нинг таркиби ҳам ёмон эмас. Улар ҳам кейинги ўйинларда анчагина рақобат яратиб бера олишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика