UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  4 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  0 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  0 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  0 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0 19:22"Навбаҳор" беларуслик легионер трансферини эълон қилди  7 19:08Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди"  0 18:50Ўзимизнинг карикатура. Ҳамшаҳарларнинг дарди бир  2 18:28ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади  0 18:07Сюрпризларсиз: Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  2 17:41Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов, Санжар Турсунов, Александр Лобанов... Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчилари ОФКнинг "B" лицензиясига ўқимоқда  7 17:26Transfermarkt Туркия Суперлигаси футболчиларининг нархларини янгилади. Алиқулов ва Турғунбоев қанча бўлди?  1 17:10"Арсенал" ижарадаги футболчисини сотиш ниятида  0 16:48Франция Кубоги. 1/16 финал жуфтликлари  0

Шарқнинг Ғарбий Лондон билан учрашуви — "Челси"ни ўзгартирган ҳиндистонлик мутахассис Янгиликлар

Шарқнинг Ғарбий Лондон билан учрашуви — "Челси"ни ўзгартирган ҳиндистонлик мутахассис

Винай Менон "Челси" эгаси Роман Абрамович ҳақида деярли ҳеч нарса билмасди. Футбол ҳақида эса ундан ҳам камроқ маълумотга эга эди: у умрида бирор марта футбол ўйинини томоша қилмаган эди.

Бироқ у 2009 йил Абрамовичнинг ғарбий Лондондаги ҳашаматли уйи қаршисига яқинлашар экан, унинг ҳаётини бутунлай ўзгартирадиган ва уни, эҳтимол, спортдаги энг машҳур ҳиндистонликка айлантирадиган учрашувга қадам қўяётган эди.

Керала (Ҳиндистондаги штат)да туғилган ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оналарча меҳр берган йога билан шуғулланувчи бобосидан илҳомланган Менон оғиздан-оғизга ўтиб, рус олигархига тавсия қилинган эди.

У Дубайдаги ҳашаматли меҳмонхонада миллиардерлар ва машҳурлар учун соғломлаштириш, йога ва дам олиш машқларини ўтказаётганида, Абрамовичнинг ўша пайтдаги хотини Дашанинг отаси ундан муолажа олишга келди.

Шундан сўнг Менон Абрамовичлар учун шахсий дарслар ўтказиш мақсадида Лондонга ташриф буюрди. Аммо Роман Меноннинг маҳоратидан шунчалик ҳайратга тушдики, уни Премьер-лиганинг биринчи соғломлаштириш мураббийи сифатида асосий жамоа билан ишлаш учун "Челси"нинг Кобҳем машғулот марказига юборди.

"Роман шундай бўлишини хоҳлади ва у айтгандек бўлди", дейди Менон.

"Мен футболга умуман алоқаси бўлмаган ҳиндистонлик эдим, улкан клубга кириб келдим. Четдан қараганда, бу ерда ишлашим имконсиз туюларди.

"У ерда катта тўсиқ бор эди, аммо уни енгиб ўтса бўларди, чунки бу ғоя клубнинг эгасидан чиққан эди - унинг ўзи шундай ўзгариш қўллашни бошлади, шу боис барча буни амалга оширишга тайёр эди".

Шундай бўлса-да, Менон ва унинг фалсафасининг кириб келиши олдинги беш мавсумда Премьер-лига ғолиби ёки иккинчи ўринни эгаллаган жамоани маданий жиҳатдан ларзага солди.

"Биз юқори даражадаги натижалар ҳақида гапиряпмиз, бироқ ўзгариш қилиш ҳар доим қийин кечади," дейди Менон.

"Нимадир қўшимча қилиш ёки нимадандир воз кечиш ҳар доим мураккаб бўлган, одамлар ўзгаришни хоҳламайди, чунки улар аллақачон яхши натижа кўрсатмоқда ва ғалаба қозонмоқда. Уларда нима учун ўзгариш бўлиши керак деган савол бўлади?

"Ҳамма менга яхши муносабатда эди, лекин дастлаб футболчилар билан шуғулланиш осон бўлмади. Услубларим асосида мен илан ишлашга тайёр бўлган бир нечта ўйинчиларга миннатдорчилик билдиришим керак".

Ўйинчиларнинг ҳеч бири Менон билан ишлашга мажбур эмас эди. Аксинча, унинг хизмати керак бўлган тақдирдагина, унга мурожаат қилиш имконияти бор эди.

Ҳужумчи Дидье Дрогба тез орада Меноннинг асосий хайрихоҳига айланди.

"Дидье биринчи "мижозим" эди - "Челси" катта бир оилага ўхшайди ва биз шунчаки ўйинчилар билан ошхонада ўтириб овқатланар эдик, шу тарзда овқатланиш пайтида суҳбат табиий равишда бошланди", дейди Менон.

"У мендан ўзи учун нима қила олишимни сўради ва мен унга нималарни қила олишимни айтдим, у эса дарҳол синаб кўришга рози бўлди. Бу мен учун футболда янги имкониятлар эшигини очган лаҳза эди.

Шундан сўнг Жо Коул, Френк Лэмпард, Жон Терри ҳам ушбу амалиётни синаб кўриш учун менга мурожаат қила бошлашди.

"Тиббиёт бўлими ажойиб эди ва мен бошқа соҳадан бўлишимга қарамай, мени ўз даврасига қўшиб олишди".

Меноннинг машғулотлари медитация, ўйинчиларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш ҳамда юқори даражадаги босим ва у билан боғлиқ салбий фикрларни бартараф этишдан иборат эди.

"Мен ҳеч қандай мақомга эга бўлмаган шахс эдим, ўйинчиларга ўз-ўзига ғамхўрлик қилишни, руҳий ва ҳиссий мувозанатни сақлашни, бу жиҳатларнинг жисмоний ҳолатларига таъсирини ўргатардим", дейди Менон.

"Улар ҳам инсон, шу боис уларга чақчақлашиб, бемалол гаплаша олаган дўст бўлиш керак, шундан кейингина улар ошкора суҳбатлаша бошлайди.

"Спорт ва бизнесда руҳан хотиржам бўлишингиз керак. Иккаласида ҳам ақл ҳамма нарсани ҳал қилади".

Менон 13 йил давомида "Челси"нинг орқа фонида доимий фаолиятда бўлиб, Карло Анчелотти, Рафаэль Бенитес, Жозе Моуринью, Антонио Конте ва Томас Тухель каби мураббийлар қўл остида ишлади.

"Мен 2010 йилдан бери "Челси" эришган барча ғалабаларнинг бир қисми бўлиш имкониятига эга бўлдим," дейди у.

"Бу ажойиб тажриба эди, ҳайратланарли давр эди, очиғини айтсам, мен ушбу дамларни жуда соғинаман".

2022 йил Тодд Бёли ва Clearlake Capital Абрамовичдан клубни сотиб олгач, "Челси"нинг кўплаб ходимларини, айниқса тиббиёт бўлимини қисқартирган. Кетгандардан бири Менон эди.

Абрамович санкцияга учрагач, клубни сотишга мажбур бўлди.

Клубдаги ўзгаришлар "Челси" жамоаси ўйинчиларининг жароҳатланиш ҳолатлари кўпайиши билан бир вақтга тўғри келди, аммо Менон янги хўжайинлар клубни барқарорлаштиришига ишонч билдирмоқда.

"Ҳаётда ўзгаришлар бўлиши муқаррар", - дейди у. "Эски бошқарув тизими катта муваффақиятларга эришди ва клуб тарихида чуқур из қолдирди.

"Энди эса жуда шиддатли, мутлақо ўзгача, бошқа минтақадан келган ва футболни бошқача тушунувчи янги бошқарувчи келди.

"Уларга мослашиш учун вақт керак, улар ҳозирча тайёргарлик босқичида деб ўйлайман, аммо улар мослашиб кета олади. Мен янги раҳбарият билан ишлаган эдим ва улар яхши одамлар.

Уларга энг яхши тилакларимни билдираман. Мен ҳамон "Челси" мухлисиман".

2022 йил Менон учун янги саҳифа очилди, у Роберто Мартинес мураббийлигидаги Бельгия жамоа билан жаҳон чемпионатига йўл олди.

Ер юзидаги энг кўп аҳолига эга мамлакат - Ҳиндистон ҳеч қачон бу мусобақага чиқа олмаган ва Меноннинг иштироки ватандошларининг эътиборини тортди.

"Бу имконият ватандошларим ва ёш авлодда ҳам шундай имкониятга эга бўлиши мумкинлигидан дарак беради" дейди у.

"Бу майдонларда бизнинг мамлакат аъзолари ҳам иштирок этиши мумкин. Футболчи сифатида бўлмаса-дп, ҳеч бўлмаганда, жамоанинг орқа пландаги ходими сифатида қатнашиши мумкин. Анъанага кўра, Ҳиндистонда кўпчилик ота-оналар аввал таълим олиш, сўнгра футбол ўйнаш керак, дейишади. Мен бу қарашни ўзгартириб, ўқиш ва футбол ўйнаш мувозанати тенг, яъни 50/50 бўлишини хоҳлайман. Сиз ўз орзуларингиз ортидан қувишдан тўхтамаслигингиз керак".

Меноннинг фикрича, у туғилган мамлакат терма ватани халқаро футбол майдонида ўз ўрнига эга бўлиши учун инфратузилма ва футболга бўлган ёндашув ўзгариши керак.

"Бизнинг мамлакатда 1,4 миллиард аҳоли яшайди, асосий муаммо — иқтидорларни саралаб олишда" дея қўшимча қилади у.

"Бундайларни саралаб олиш учун бизга камида 100 та бошланғич бўғиндаги жамоа керак. Гап болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантиришга мўлжалланган қуйи бўғиндаги мактабларни ташкил этиш ҳақида кетмоқда.

"Агар бу жараён тизимлаштирилса, бизда чинакам жамоа пайдо бўлади.

"Ўтган жаҳон чемпионатида кўплаб ҳиндистонликлар Қатарда бўлиб, Месси ва Роналдунинг иштирокини кузатиб боришди. Аммо бизга маданий ўзгариш керак. Спорт келажак учун, руҳий саломатлик, соғлиқ ва иқтисодиёт учун ҳам муҳим.

"Мен бу суҳбатларни Ҳиндистонда илгари ҳам ўтказганман ва агар мамлакатимга ёрдамим керак бўлса, ҳамиша тайёрман. Ишончим комилки, эртами-кечми, биз жаҳон чемпионатида иштирок этамиз".

Низар Кинселла


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
12 ноя 15:59:50
Dilmurod Umarov
Hindistonliklar juda ham aqlli bo'lishadi,ularni mana shunday muhim ishlarda va yuqori lavozimlarda uchratish odatiy hol
   
12 ноя 10:17:56
Sardor Merzaev
Chelseani Eva Korneya degan ayol shifokori bo'lardi Mourni deb ishdan ketgandi chelsea arsenal bn o'yinda yutqizib turgandi maydonga so'roqsiz tushib ketgani Mour uni haqorat qilgani un.
   
12 ноя 09:36:28
Шерзод. М
Яхши мақола чиқарибсиз
   
12 ноя 03:31:39
BXZ BXZ
Трамава камайишига ва жисмоний
холат ривожланишига хиссаси бу́лса демак бизни жамоалар хам йога биладиган мураббий олиши керак .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика