UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  1 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  20 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Шаҳзодбек Нурматов: "Насаф"ни ютишимизга ишонч бор эди" Янгиликлар

Шаҳзодбек Нурматов: "Насаф"ни ютишимизга ишонч бор эди"

Олий лиганинг 9-тур учрашуви "Насаф" - "Металлург" (0:1) ўйинидан сўнг бекободликлар ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов сайтимиз орқали ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйиндан жуда хурсандмиз. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Омад бугун биз томонда бўлди. Аввалги ўйинларда ҳам ёмон ҳаракат қилмагандик. Бироқ омад биздан юз угираётган эди. Ҳамма омадни Қаршига йиғиб қўйган эканмиз. Барча йигитлар "Насаф" билан бўлган баҳсда жуда яхши ўйнашди. Пенальти бормиди? Мен жарима майдончаси ичида йиқилганимда рақиб билан тўқнашув бўлганди. Футболчи оёғимга тепганди. Буни ҳакамлар ҳам кўришди. Лекин менга ўйинни давом эттирсанг бўларди дейишди. Бу ҳеч ҳам симуляция эмасди. Симуляцияга тоқатим йўқ. Агарда тўқнашув бўлмаса йиқилиш одатим йўқ. Таклифлар? Ҳозирча жим-жит. Ҳар қандай таклифларни биринчи даврадан сўнг кўриб чиқишим мумкин. Давралар оралиғида янгиликлар бўлиб қолиши мумкин", - дейди "Металлург" ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов.


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика