UZ

Сўнгги янгиликлар

06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  20 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  2 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  6 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  56

“Севинч” яна машғулотларга киришди Янгиликлар

“Севинч” яна машғулотларга киришди

Байрам муносабати билан қисқа тахтилга чиққан футболчи қизларимиз бугундан яна машғулотларга киришди.

Машғулотларда аёллар терма жамоаси сафига чақирилган футболчилар иштирок этишмаяпти. Улар айни кунларда БААнинг Дубай шаҳридаги йиғинда бўлиб туришибди. Ушбу футболчиларимиз 13 мартдан жамоамиз сафига қўшилишади.

“Севинч” 16-20 март кунлари Тошкентда бўладиган мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатининг ҳал қилувчи босқичида иштирок этади. Ҳозирги кунлардаги барча тайёргарлик машғулотлари ана шу мусобақага қаратилган.

Ўзингизга маълум, “Севинч” бу чемпионатнинг икки турида иштирок этди ва 1-ўрин билан якунлади. Ҳал қилувчи босқичда олтита жамоа  иштирок этади. Учрашувлар 16 март куни бошланади. “Севинч” бу босқичдаги дастлабки учрашувни шу куни Нукуснинг “Қирқ қиз” жамоасига қарши ўтказади.

Шу суносабат билан, футболчиларимиз 15 март куни Тошкентга сафар уюштиришади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика