"Севилья" Ланглени қайтариши мумкин
27 сен 2021 20:53
Янгиликлар
"Севилья" Ланглени қайтариши мумкин
"Барселона" ҳимоячиси Клемент Лангле "Севилья"га қайтиши мумкин.
Манбага кўра, андалусияликлар француз футболчисининг қайтиши ҳақида ўйламоқда.
Маълум бўлишича, "Севилья" Ланглини қишда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Жюль Кунденинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Ланглининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарида якунланади.
Эслатиб ўтамиз, Лангли 2018 йилда деярли 36 миллион евро эвазига "Севилья"дан "Барселона"га ўтганди. У бир ярим йил давомида андалусияликлар сафида тўп сурди ҳамда шу вақт ичида 73 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ушбу мавсумда ҳимоячи Ла Лигада учта учрашув ўтказиб, майдонда атиги 91 дақиқа ҳаракат қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар