"Севилья" директори Круз: "Кунде биз билан бахтли, аммо у яна ҳам рақобатбардошроқ жамоада ўйнамоқчи"
11 июн 2022 16:28
Янгиликлар
"Севилья" директори Круз: "Кунде биз билан бахтли, аммо у яна ҳам рақобатбардошроқ жамоада ўйнамоқчи"
"Севилья" бош директори Хосе Мария Круз ҳимоячи Жюль Кунденинг ушбу ёзда жамоадан кетиш хоҳишини тушунтирди.
"Кунде биз билан бахтли ва гап пулда ҳам эмас. У шунчаки рақобатбардошроқ жамоада ўйнамоқчи. Биз уни эртароқ сотишимиз мумкин эди, аммо бир йилдан сўнг у қимматлашади деб ўйладик", – дейди "Севилья" директори.
Кунде учун бош даъвогар "Челси" ҳисобланади, Лондон клуби уни ўтган ёздан бери ўз сафига қўшиб олишни хоҳлайди.
Битим 65 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар