Сесар Аспликуэта: "Умид қиламанки, Азар "Реал" билан совринларни қўлга киритишда давом этади"

Aslanov Jasurbek
30 май 2019, 14:17
"Челси" ҳимоячиси ва сардори Сесар Аспликуэта жамоадоши Эден Азарга омад тилади.

"Азар билан хайрлашиш жуда ачинарли ҳолат. У ажойиб ўйинчи ва буюк инсон. Азар менинг энг яқин дўстим ва клубимизнинг муҳим бўлаги бўла олди. 

Эденнинг "Реал" учун ўйнаш орзуси бор. Ҳаммаси қандай боришини кўрамиз, лекин бир нарсани айтиш керак у "Челси"даги сўнгги кунига қадар ҳалол меҳнат қилди.

Албатта, Азар яхши имкониятга эга бўлмоқда. Умид қиламанки, у "Реал" билан совринлар ютишда давом этади", - дейди Аспликуэта.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: as.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›