UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  10 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  12 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0

Сервер Жепаров Қашқадарёда воҳа футболчиларини селекция қилди Янгиликлар

Сервер Жепаров Қашқадарёда воҳа футболчиларини селекция қилди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров 2006 йилларда таваллуд топган футболчиларни синчиклаб ўрганишда давом этаяпти.

Яқинда Навоий вилоятида бўлиб ўтган Республика Кубогига ташриф буюрган Жепаровнинг рўйхатидан 26 нафар футболчи ўрин олган эди. Ўзбекистондаги барча 2006 йилларда таваллуд топган футболчиларни яхшилаб ўрганишни мақсад қилган мураббий 22-25 октябрь кунлари воҳа жамоаларини кузатди. ЎФА ва Қашқадарё футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Воҳа Кубоги"да Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Самарқанддан ташриф буюрган жамоалар иштирок этдилар.

Финал

"Насаф" - Жиззах академия 0:1


3-ўрин учун баҳс

Самарқанд терма жамоаси - Қашқадарё академия 2:0





Эндиги селекция ишлари 18-25 ноябрь куни водий жамоалари иштирокида бўлиб ўтади. Айрим сабабларга кўра Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари воҳада бўлиб ўтган мусобақада қатнаша олмадилар. Шу боисдан бу икки ҳудудга бош мураббийнинг ўзи ташриф буюради ва у ердаги футболчиларни кўздан кечиради.


Шу кунгача Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 ёшдан йиғилмаган. Бундай ҳолат илк маротаба кузатилаяпти. Режага кўра жорий йилнинг декабрь ойида илк йиғин ташкил қилинади. Айни пайтда жисмоний ҳолати суст бўлган футболчилар ҳам назоратдан четда қолмайди. Улар учун "Б" терма жамоаси шакиллантирилади. Мазкур терма жамоанинг асосий вазифаси ўсмирлар ўртасидаги муваффақиятга эришган ҳолда, кейинчалик МТЖга яхши савиядаги футболчиларни етказиб бериш ҳам.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика