UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05EЧЛнинг энг яхши футболчиси аниқланди. У «Реал Мадрид» футболчиси эмас  1 07:37Суперлига. Бугун дерби бор  2 01:45Азмуннинг "Рома"даги келажаги аниқ  0 01:23Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 01:19Жуд Беллингемнинг укаси АПЛда ўйнаши мумкин  0 01:12"Реал Мадрид" ўз стадионида ўтадиган икки кунлик концертдан деярли 10 млн миллион евро ишлайди  3 00:11Самвел Бабаян: "Олимпик" биринчи дақиқаданоқ вақт чўзиш ва ўйин темпини ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ишни касб қилиб олган бошқа бир клубни билардим"  67 23:36Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ғалаба қозона олмаганига "Олимпик" ўйинчиларининг майдонда ётгани эмас, ўз имкониятларидан фойдаланмагани сабаб бўлди"  18 23:20Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"  1 23:08Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"  8 22:55АПЛ грандлари жамоага олиб келмоқчи бўлган мураббий ўз клуби билан янги шартнома имзолади  0 22:38Суперлига. "Навбаҳор" – "Олимпик" 0:0. Highlights  4 22:07Хойлунд, Эриксен, Кристенсен – Дания термаси Евро-2024 учун қайдномасини эълон қилди  1 21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  176 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  1

Сервер Жепаров: "Чемпион аввалгидек олдиндан аниқ эмас. АГМКдан кўп нарса кутяпман" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Чемпион аввалгидек олдиндан аниқ эмас. АГМКдан кўп нарса кутяпман"

Суперлига клубларининг Туркияда олиб бораётган йиғинларида бир қатор ўзбекистонлик ва бошқа мутахассислар ҳам кўриниш бермоқда.

Куни кеча Сервер Жепаров "Навбаҳор" - "Қайрат" учрашувини бевосита стадиондан томоша қилди. Суҳбатдошимиздан жорий йилги чемпионат, терма жамоамиздаги сўнгги йиллардаги пасайиш ва бошқа саволларга жавоб олдик. 

- Сервер Решатович келинг дастлаб нейтрал шахс сифатида Суперлига қуръаси ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз. Илк турда қандай тўқнашувларни кутган эдингиз?

- Қуръа одатдагидек ўтди. Барча жамоалар мавсум давомида кимга қарши ва қачон ўйнашларини билиб олишди. Ҳар доим биринчи тур қизиқарли кечади. Чунки ҳамма катта футболни соғинган, катта иштиёқ билан майдонга чиқишади. 

- Биринчи турда шиддатли ўтиши кутилаётган ўйинлар сони оз эмас. Шахсан сиз учун қайси учрашув қизиқарли ўтади?

- Қолган учрашувлардан қолишмаган ҳолда "Қизилқум" - "Локомотив" ўйин жиҳатдан қизиқарлилиги йўқотмаган. Икки жамоада ҳам янги мураббий иш бошлаган. Бошқача тактика ва услубларни кўришимиз мумкин. 

- Айни пайтда гувоҳ бўлиб турганингиздек 3та жамоадан ташқари қолган клублар Анталияда тайёргарликни олиб боряпти. Бу 2022 йилги мавсумдан кўп нарса кутишимизни англатадими?

- Албатта. Боиси кўп жамоалар тенг кучга эга. Олдингидек мавсум бошланмасдан чемпион номини аниқ айта олмайсиз. Мисол учун "Пахтакор"ни олдиндан олтин медаль олишини айтишарди. Ҳозир ҳеч ким билмайди. 5-6 жамоа ўз барча томонлама ўз ҳолатини яхшилаб олган. 2022 йилда АГМКдан кўп нарса кутмоқдаман. Улар анчадан бери бирга. Охирги икки йилда барқарорликка эриша олди. Ким яхши тайёргарлик кўрса, ўша ғалаба қозонади. 

- Саволим бугунги авлод ҳақида. Нима деб ўйлайсиз яхши футболчи чиқмаяптими ёки уларни тарбиялайдиган мураббийларми?

- Ҳар бир авлодни ўзининг кучли ва кучсиз томонлари бор. Фикримча, бизнинг даврда мутахассислар кўп эди. Ҳозир нимагадир йўқ. Кузата туриб шундай ўйлайди одам. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг охирги йиллардаги муваффақиятсизликларидан хабардорсиз. Ҳар доим нимадир етишмайди. Бу сафарги хатодан қандай хулоса чиқариш мумкин?

- Нафақат бизда, балки бундай ҳолат бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда. Футбол бир кундан иборат эмас. Унинг ривожланиши йилларга бориб тақалади. Демак қаердадир ниманидир унутиб қолдиряпмиз. 

- Балки Сречко Катанец бизга армон бўлиб қолаётган Жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкиндир...

- Ушбу мураббий билан яқиндан суҳбатлашдим. Кучли мутахассис, деб ўйлайман. Катанец жуда тўғри гапларни айтмоқда. Шароит яратиб берадиган раҳбарият, мамлакатдаги футбол даражаси, мураббийнинг кўрсатмаларини тушунадиган футболчиларга ҳам боғлиқлик жойи бор. Барчаси занжирга ўхшаган нарса.

Абдулазиз Искандаров 

Анталия, Туркия

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика