UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  0 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2

Сергей Лушан: "Натижа адолатли" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Натижа адолатли"

"Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушан қатнашди.

"Ҳақли тарзда мағлуб бўлдик. Ўйлаган режаларимиз амалга ошгани йўқ. Зуаги бугун тушда майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. Булят 4 ой деганда илк бор майдонга тушди. Алемпиевич ўз савиясидан пастроқ ўйнади. Шукуров эса ҳали ёш", - дейди Сергей Лушан.

- Жамоа фақат Зуагига боғланиб қолганми?

- Йўқ. Бошқа футболчилар ўйнай олмайди дегани эмас. Шунчаки биз барча режани Зуаги майдонга тушиши билан боғлаб тузгандик. Тушда унинг тоби қочиб қолди. Шу боис таркибда тезкор ўзгаришлар қилдик. 

- Анвар Ғофуровнинг ҳолати Булятнинг ҳолатидан ёмонроқми?

- Ғофуров тажрибали футболчи, аммо у ҳам яқинда жароҳатидан қутулди. Шу боис Булятни таваккал қилиб майдонга туширдим. Тўғри у яхши ўйнай олмади дея олмайман, аммо шу билан бирга умуман ёмон ўйнади дея олмайман. Сато ва Ҳамдамов ҳам бугун майдонга туша олмасликлари мумкин эди. Шифокорлар ёрдами билан улар майдонга тушишди.

- Акмал Шораҳмедовни нима учун сардор қилиб тайинлагансиз?

- Сардорни мен ёки раҳбарият эмас жамоа танлаган. Мен бунга аралаша олмайман. Унга рақобатчи сифатида Аҳмадалиев ўсиб келмоқда. Бугун Шораҳмедовга катта эътирозим йўқ. Бугун барча йигитлар яхши ўйнай олишмади. 

- Нурматовни асосий таркибда туширдингиз. Ундан кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. Шу боис майдонга тушиб ўйинни кучайтирган Ўринбоевни асосийда туширса бўлмасмиди?

- Биласиз Нурматов "Металлург"да ўйнаган. Бундай савияда ўйнамаган. Унинг майдонга тушишининг биргина сабаби Ўринбоевнинг кичик жароҳати. Бугун тонгда мураббийлар штаби шокка тушиб қолди. Шифокорлар ўйинчиларнинг ҳолати ва жароҳатлар ҳақида маълумот беришганида, шошиб қолдик. Мирабдуллаев ҳам жуда кераксиз вазиятда жароҳат олди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика