UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Суперлига. "Шўртан" – "Динамо" (матнли трансляция)  4 20:02"Рома" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  6 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  3 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  27 19:32"Фрайбург" — "Байер" ўйини учун таркиблар маълум, леверкузенликлар очко йўқотса, "Бавария" муддатидан олдин чемпионликка эришади  0 19:31"Челси" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  6 19:00Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:2 (матнли трансляция)  14 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  56 18:13"Қорабоғ" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  3 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  6 17:31"Ахмат" — ЦСКА. Таркиблар маълум  5 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  58 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5 14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  8

Сергей Лебедев "Нефтчи"га қайтди Янгиликлар

Сергей Лебедев "Нефтчи"га қайтди

Самарқанд сафаридан қайтиб келган "Нефтчи" жамоаси футболчилари бугун Қиргулидаги қароргоҳларида тўпланиб, 9-тур беллашувига тайёргарликни давом эттиришмоқда.

8-тур олдидан Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси Ўзбекистон чемпионатини тарк этганлиги сабабли, жамоа аъзоларига бошқа клублар билан шартнома имзолаб, фаолиятларини давом эттириш ҳуқуқи тақдим этилган. 

Шунга мувофиқ, "Истиқлол" жамоасининг икки нафар футболчиси Рустам Абдуҳамидов ҳамда Умар Адҳамзода "Нефтчи" жамоаси билан шартномани расмийлаштирди. Ундан олдин эса "Навбаҳор" сафида тўп тепган Анваржон Хожимирзаев ва Қирғизистонда фаолият юритиб келаётган Сирожиддин Аллаев "Нефтчи" билан шартнома имзолаганди.

Карантин туфайли юзага келган танаффусдан сўнг "Нефтчи" сафига "Қўқон-1912" клубида ижара асосида ўйнаган ҳимоячи Шодиёр Хожиматов ҳамда фарғоналиклар сафида илгари ўйнаган Павел Смоляченко қўшилди. Ундан ташқари "Истиқлол" жамоасида бош мураббий вазифасида ишлаб келган Сергей Лебедев ҳам қадрдон жамоасига қайтди ва мураббийлик фаолиятини "Нефтчи"да давом эттиришига келишиб олинди.

Маълумот учун, Сергей Лебедов 1992-1999, 2002-2004, 2006 йилларда "Нефтчи"да тўп тепган. Мураббий сифатида 2016-2017 йилларда  "Нефтчи"да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган. 2018 йилдан буён эса "Истиқлол" жамоасида ишлаб келаётганди. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика