UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  1 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  5 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  2 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  9 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  11 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0

Сергей Арсланов: "Плей-оффда қандай рақиб билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Плей-оффда қандай рақиб билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қўқон-1912" мағлуб этилганидан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳайрли кеч. Ўйин ҳақидаги энг асосий гапим - бугун қилган барча ишларимиз ўхшади. Ўйиннинг ўзи курашларга бой ўтди, жамоалар яхши ташкиллаштирилган ўйин ўйнашди. Бугун машғулотлардаги ишланмаларни амалда, ўйинда кўрсата олдик. Биринчи бўлим ҳақида гапириш қийин, чунки жуда иссиқ бўлганлиги сабабли икки жамоа ҳам футбол намойиш қилиши қийин бўлди. Бу ҳаракатлардан ҳам сезилиб турди. Иккинчи бўлимда ҳаво бироз салқин бўлганидан кейин ҳаракатлар ҳам кўпайди. Захирадан тушганлар эса ўйинни кучайтира олишди, ўйинга темп қўшишди. Улар билан кўпроқ хавфли вазиятлар яратишни бошладик. Ўз навбатида натижа ҳам шунга яраша бўлди.

- "Сурхон" плей-офф босқичига чиқди. Жамоа илк босқичда ўзига қандай рақиб тушишини истайди?

- Илк навбатда шуни айтайинки, биз плей-оффга чиқишга лойиқ эдик. Умуман олганда, бизнинг гуруҳдан чиқишимиз нафақат ўзимизга, балки, гуруҳдаги бошқа рақибларнинг ҳам натижаларига боғлиқ эди. Энди биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ. Чунки плей-оффда етарлича кучли рақиблар бўлади. Ким билан ўйнасак ҳам, қийин ўйин ўтказамиз. Олдимиздаги ўйинлар учун ишлашда давом этамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика