UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ўзбекистон — Ўмон 1:1 (Матнли трансляция)  227 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  10 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0

Сергей Арсланов: "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклайман" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклайман"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" (2:1) учрашувидан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклайман. Бугун қийин ўйин ўтказдик. "Пахтакор" доминант ролида ўйнади ва бизга ҳимояланиш осон бўлмади. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда ҳисобни қисқартира олдик. Йигитларга майдондаги меҳнати учун раҳмат айтаман. Мухлисларга ҳам катта раҳмат, улар бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ масофадан йўл босиб келишди.

- Чемпионат доирасида битта ўйин қолди. "Сурхон" жамоасининг кейинги учрашувда олтинчи ўрин масаласини ҳал қилади. Кейинги баҳс ҳақида фикрларингиз?

- Мавсумни якунлаб берувчи учрашувда "Сўғдиёна"га қарши майдонга чиқамиз. Ўйин қандай кечишидан қатъий назар мақсадимиз чемпионатда олтинчи ўринни эгаллаш ҳисобланади.

- "Сурхон" мавсумни қандай ўтказди? Жамоа бундай яхши ўйин намойиш этишини кўпчилик кутмаганди...

- Мавсум қандай ўтганини олдиндан айта олмайман. Бу ҳақда кўп гапириш мумкин ва ҳали олдинда сўнги тур учрашуви бор. Мавсум якунланганидан сўнг батафсил фикр билдиришим мумкин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика