UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  0 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  178 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  71 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1

Сергей Арсланов: "Дастлабки дақиқаларда рақиб босимига дош бериш қийин бўлди" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Дастлабки дақиқаларда рақиб босимига дош бериш қийин бўлди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида...

- Динамик, жуда тезкор ва қайноқ ўйин гувоҳи бўлдик. Икки жамоа учун ҳам эмоцияларга тўла ўйин бўлди. Рақибни алоҳида эътироф этиш жоиз. Очиқчасига айтаман, илк дақиқаларда уларнинг босимига дош бериш қийин бўлди. Бироқ, йигитларим ўйинни қўлга ола олишди, барчасини изига туширишни уддалашди. Шундан сўнг, ўйин тартиб билан кечди. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истаганди. Иккаламизга ҳам очко керак. Мухлисларга ёқидаган, тезкор ва яхши ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман.

- Сизларда бир неча хавфли вазиятлар бўлди. Шундан сўнг жамоа ҳимояга эътибор қаратди. Бунга сабаб нима?

- Футбол шунақа ўйин. Қайсидир вазиятларда рақиб ўта яхши ҳаракат қилади, баъзи вазиятларда эса сизга имконият қолдиради. Ҳимояга ётиб олдик демаган бўлардим. "Бунёдкор"га қарши кубок ўйинида йўқотилган энергия сабаб ҳам баъзи вазиятларда балки бироз куч етишмагандир. Чунки, ўша ўйинда йигитлар жуда катта юклама олишганди. Ўйинлар орасидаги фарқ жуда кам. Жамоамиз ҳам ёш. Бу каби ўйинларда улар жуда кўп энергия сарфлашади. Шахсий фикрим шундай. Буни яхши тарафи ҳам бор. Бу йигитларга максимал ўйин амалиётига эга бўлишади. Ушбу ёшда бу уларга жуда керак.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика